Х асрда яшаб ўтган аллома Ибн Хавқалнинг Самарқанд шаҳри ва Пай ариғи тўғрисида ёзганлари

Х асрда Бағдодда яшаб ижод қилган ва жуғрофия соҳасида катта олим саналган Абул Қосим ибн Ҳавқал ал-Маусилий ан-Насибий ўзидан аввалги сайёҳларнинг китобларини ўрганади ва 942 йил рамазон ойида саёҳатга чиқади. У Шимолий Африка, Испания, Сицилия, Месопотамия, Эрон ва Ҳиндистонда бўлади ва ўз кўрганларини китоб қилади. Ибн Ҳавқал асарининг бизгача етиб …

Батафсил

Хорижий ислом тадқиқот марказлари ва университетлари раҳбарлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига катта қизиқиш билдирмоқда

Истиқлолнинг ўтган даври мобайнида юртимизда миллий қадрият, урф-одат ва анъаналаримизни асраб-авайлаш, аждодларимизнинг муборак номларини тиклаш, уларнинг ҳаёти ва ижоди,  бой тарихий илмий меросини ўрганиш ҳамда тадқиқ этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса бу борадаги эзгу ишлар сўнгги йилларда янада кенг қулоч ёйди. Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнида …

Батафсил

Ислом динида оила мустаҳкамлигига эътибор

Инсон ҳамиша эзгу ниятлар, орзу-умидлар билан яшайди. Бахтли ҳаётга эришиш одамзотнинг олий мақомидир. Инсон ана шу бахтни ота-онада, умр йўлдошида, фарзандида, бир сўз билан айтганда, оиласининг мустаҳкамлиги, тинчлиги, аҳил-иноқлигида кўради. Муқаддас динимиз таълимотларида ҳам оила масаласига катта эътибор берилиб, уни қандай ташкил қилиш, ота-она, эр-хотин ва оила аъзоларининг ҳуқуқ ва …

Батафсил

Россиялик машҳур шарқшунос олим Ефим Резван Марказда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Россия Фанлар академиясининг Буюк Пётр номидаги Антропология ва этнография музейи директорининг ўринбосари Ефим Резван иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Арабшунослик ва исломшунослик соҳаларининг билимдони ҳисобланган россиялик тарих фанлари доктори, профессор Ефим Резван айни пайтда Manuscripta Orientalia журналига ҳам раҳбарлик қилади. Унинг …

Батафсил

АЛЛОҲ ЛОМАКОНДИР!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин банда токи жаннатга кирмагунига қадар ўзи эшитадиган яхшиликдан тўймайди”[1], деганлар. Шунинг учун ҳам айрим уламолар бешикдан то қабрга қадар илм ўрганиш лозим дейдилар. Зеро, мўмин банданинг илмга бўлган рағбатига қараб Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги даражаси юксалиб бораверади. Бунга сабаб илм исломнинг ҳаёти эканидир. Илмларнинг энг шарафлиси …

Батафсил

КАМОЛОТ ЗАМИНИ

 Мустақиллик, истиқлол Ватанимизга шундай афсонавий бир куч ато этдики, унинг таъсирида очилишига муҳтож бўлиб ётган минглаб зиё ва фикр булоқларининг кўзи очилиб кетди. Имон, эътиқод, Ватан, эрк туйғуси халқимизнинг бутун борлиғини қамраб олди ва ўзлигини билиш ва жаҳон ҳамжамиятида ўзининг Менлигини ҳалол меҳнати ва ақли билан танитиш сари етаклади. Ўзбекистоннинг …

Батафсил

Америкалик олим, ватандошимиз Марказга 14 жилдлик Britannica энциклопедиясини тақдим этди

Одамлар бўладики, ҳақли равишда ҳам ўз юртида, ҳам хорижда обрў-эътибор топади. Бундай шахслар мамлакат учун ғурур ва нуфуз манбаи, халқлар учун ҳурмат-эътиборли намоянда саналади. Чунки Ватанига ҳам, бошқа давлатларга ҳам наф келтиради. Мамлакатнинг шон-шуҳрати айни мана шундай инсонлар туфайли юксалади. Ph.D Акрам Ҳабибуллаев ҳозирги кунда Иллинойс университетининг (АҚШ) Яқин Шарқ …

Батафсил

Муфтий ҳазратлари Ҳадис илми мактабига ташриф буюрди

26 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабида янги 2019-2020 ўқув йилига тайёргарлик, талабалар ва педагог-ўқитувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида ушбу олий таълим муассасасига ташриф буюрдилар. Муҳтарам Президентимиз шу йилнинг 11 январь куни янги мактаб билан танишиб, бу ерда талабаларга Имом …

Батафсил

Қуръони каримнинг етти ҳарфда нозил бўлиши

Аллоҳ таоло илоҳий ҳикмат билан Ўзининг охирги элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони каримни араб тилида нозил қилишни ирода қилиб, уни фасоҳат ва балоғат билан инсон ақли етмайдиган юксак даражада олий қилиб қўйди. Қуръон нозил бўлган вақтда арабларнинг лаҳжалари ҳар хил бўлиб, ҳар бир қабиланинг ўзининг сўзларда ўхшаши бўлмаган тарафи …

Батафсил