Маълумки муқаддас ислом динимизнинг соф ақидалари, аҳкому усулларини Сарвари коинот Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида саҳобаи киромларга ўзининг муборак ҳадиси шарифлари орқали мукаммал равишда етказганлар. Саҳобалар, тобеинлар, табаъа тобеинлардан то ҳозирги кунимизгача яшаб ўтган ислом уламолари мусулмонларга Аллоҳ таоло қодир қилгунича шариъат аҳкомларини тушунтирганлаар, хоҳ ибодат, хоҳ муомала …
БатафсилХожа Абу Закариё Варағсарий зиёратгоҳи
Мазкур зиёратгоҳ Ургут тумани Работхўжа қишлоғи, ҳозирги Зарафшон дарёсининг ирмоқларга бўлиниш жойи (тўғон боши)даги қишлоқда жойлашган бўлиб, X асрларга қадар Работхўжа – Варағсар номи билан аталиб келинган. «Работ» номи билан аталувчи жой номлари тарихда жуда кўплаб учрайди. Шунчаки тасодиф, деб қараш мумкин бўлади-ю, аммо ҳар бир «Работ» ўз тарихига эгадир. …
БатафсилЎзбекистонда масжидлар очилади, ёпилмайди!
Интернет ва ижтимоий тармоқлар ривожланган ҳозирги асрда бир инсоннинг қарашлари жамиятнинг бошқа аъзоларига ва ҳаттоки, бутун жамиятга катта таъсир этмоқда. Аввало шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъи назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдир. Диний таълимот ўта …
БатафсилФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ ШАРҚ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ ТЎПЛАМИ (Коран) I
النقاية (Ан-Ниқоя)
النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя) № inv. MR 37 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар …
БатафсилМўминлик Аллоҳдан тақво қилиш билан бошланади
Инсонда улуғлик ва камолот фазилатлари бор: биттаси, у инсон табиати ва яшаш эҳтиёжидан келиб чиқади, яна бири эса диний хислати бўлиб, бу сифатга эришганлар мақтовга сазовор ва Аллоҳга яқинлашганлар жумласига киради. Дунёвий хислати зарурия касбий бўлмайди, у инсоннинг ихтиёрига боғлиқ ҳам эмас. Дин, илм, мулойимлик, сабр, шукр, адолат, ҳаққонийлик, таъмадан …
БатафсилИлмнинг юксалиши таълим ва тарбия билан
Ёшларни жамиятга тарбиялаб беришда устоз-муаллимларнинг ўрни беқиёс. Таълим-тарбияни уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди, албатта. Улар талаба билан китоб орасини боғлайдиган ягона ҳалқадир. Ҳар қандай таълим тизими фақат муаллим билангина ислоҳ бўлиши мумкин. Солиҳ ва малакали бир муаллим бўлмаса, таълим ҳам ўз самарасини йўқотади. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга масжидларнинг бирида фиқҳ …
Батафсил“Қозоғистон-Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги ютуқлари” ва “Шарқ китоблари реставрацияси” мавзусида семинар-тренинг
Жорий йилнинг 25-26 сентябр кунлари Ўзбекистон миллий кутубхонаси ва Қозоғистон Республикаси миллий кутубхонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Қозоғистон-Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги ютуқлари” ва “Шарқ китоблари реставрацияси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Тренингда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ўзархив агентлиги, Ўзбекистон мусулмонлар идораси ва …
Батафсилحركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)
№ inv. MR 209/IV Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха …
БатафсилҚуръони карим қиссаларининг тарбиявий аҳамияти
Қуръони карим инсонларни фақат эзгуликка чорлаб, уларга бахтли ҳаёт йўлини кўрсатиб қўйди. Инсон бу дунёда яшаб ўтар экан, ўзидан эзгу ишларни қолдириб кетмоқлиги бу ҳаётга оқилона ёндашганлигини билдиради. Жумладан, ҳар бир инсоннинг яшашдаги йўли бўлиб, мана шу йўлда келажак авлодимиз бўлган фарзандларимизни тарбиялашда Аллоҳнинг каломи Қуръони карим энг фойдали манбалардандир. …
Батафсил