Убайдулла Уватов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Манбашунос олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов бугун 80 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида юбилей тадбири бўлиб ўтди.   Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари масъул вакиллари, олимлар иштирок этди.   Убайдулла Уватовнинг илм-фан йўлидаги хизматлари юксак эътироф этилиб, Президентимиз томонидан “Фидокорона хизматлари учун” ордени …

Батафсил

Муҳтарам устоз ва мураббий олим Убайдулла Нормуродович!

Сиз ҳаққингизда эл-юрт ва сафдошларингиз Убайдулла Уватов бошлаган ишини охирига етказадиган, қатъиятли, тиришқоқ ва ўта меҳнаткаш олим, у қаерда ва қайси лавозимда ишламасин ўз вазифасини ситқидилдан адо этувчи, тартиб-интизомга қатъий риоя қилувчи донишманд ижрочи ва ижодкор инсондир деб баҳо беришади. Сиз 2008 йилдан то 2013 йилгача Имом Бухорий халқаро марказида …

Батафсил

شرح النقاية (Шарҳ ан-ниқоя)

شرح النقاية (شرح مختصر الوقاية  فى مسائل الهداية سؤال شرح الياس) Шарҳ ан-ниқоя (= Шарҳ мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидояСуал шарҳ Илёс), № inv. MR 126 Муаллиф. Маҳмуд ибн Илёс Фаҳриддин ар-Румий. (ваф.851/1447 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)нинг “Ан-Ниқоя, (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)” …

Батафсил

Шавкат Мирзиёев: Ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди.  Ушбу мажмуа Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған ташаббуси билан бунёд этилган. Маҳобатли кутубхона китоб фонди (4 миллион босма нашр ва 120 миллиондан зиёд электрон файл) ҳамда хизмат даражаси бўйича дунёдаги энг …

Батафсил

Исломдан олдин арабларда фиқҳ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келмасларидан олдин араблар ҳидоятга жуда муҳтож бўлиб қолган халқ эдилар. Бут санамларга ибодат қилиш, инсонийликка тўғри келмайдиган мункар ишлар авж олган, ноҳақ уруш, босқинчилик ва қароқчилик ўта ривожланган давр эди. Бутпарастлар, мажусийлар, яҳудийлар, христианлар, собийлар (юлдузларни илоҳийлаштирувчилар) бор эди. Иброҳим алайҳиссалом давридан қолган ҳанифийлар эса озчиликни …

Батафсил

Тарғибот гуруҳининг бу галги манзили “Ипак йўли” туризм халқаро университети бўлди

Ўзбекистон-буюк алломалар юрти! Бу табаррук заминдан нафақат ислом дини ривожига, балки жаҳон мамлакатлари илм-фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган минглаб аллома ва мутафакирлар етишиб чиққан. Имом Бухорий, Исо Термизий ва Ҳаким Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Маҳмуд Замахшарий, Муҳаммад Қаффол Шоший, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу …

Батафсил

ТАТУ Самарқанд филиали талабаларига Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий-маънавий мероси тўғрисида маъруза қилинди

Хабарингиз бор, айни кунларда Самарқандда буюк аллома, калом илмининг асосчиси  Имом Мотуридий таваллудининг 1150 йиллиги муносабати билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Бу галги тарғибот тадбири  19 февраль куни Тошкент Ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида ташкил этилди. Унда Марказ илмий ходимлари Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва бой илмий-маънавий мероси хусусида маъруза қилди. Шунингдек, …

Батафсил

IСESCO раҳбари биринчи ўринбосари Наджиб Рахиати бошчилигидаги делегация аъзолари Марказга ташриф буюрди

Айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ислом олами ташкилоти (IСESCO) раҳбари биринчи ўринбосари Наджиб Рахиати бошчилигидаги делегация аъзолари 19 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонлар дастлаб, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди. Бу ерда муҳаддислар султони ҳақига …

Батафсил

Президент Туркияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 19 февраль куни Анқарага жўнаб кетди. Давлат раҳбарлари икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши тадбирларини ўтказадилар. Президентимиз Туркия бизнесининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказиши, Туркия Республикаси Президенти Халқ кутубхонасининг тантанали очилиш маросимида қатнашиши режалаштирилган. Манба: president.uz

Батафсил