Маҳаллий аҳоли орасида «халифа Иброҳим» номи билан аталувчи Мавлоно Мирмуҳаммад Иброҳим хожа Самарқандий зиёратгоҳи Самарқанд шаҳридаги Абу Дарун мозори яқинида жойлашган. У киши ўз замонида етук тасаввуф муршидларидан бири бўлган. Мавлононинг ҳаёт йўли ва тасаввуф таълимотида олиб борган фаолияти ҳозиргача мукаммал тадқиқ этилмаган. Қайд этилган ёзишмаларда у ҳақида оз бўлсада, …
БатафсилБуюк юрт алломалари: ШАМСИДДИН САМАРҚАНДИЙ
TAS-IX да:
Батафсилالنقاية (Ан-Ниқоя)
النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя) № inv. MR 205 Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар …
БатафсилШАМСУЛАИММА САРАХСИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ
Ҳанафий мазҳабининг буюк фақиҳларидан бири Шамсулаимма Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Саҳл Сарахсий 1009 йили Сарахсда туғилган. У устози Ҳалвоийдан сўнг “Шамсулаимма” (“Имомлар қуёши”) унвонига сазовар бўлган. Бу даврда Мовароуннаҳрда қорахонийлар (927–1212) сулоласи ҳукмронлик қиларди. Аллома ёшлик чоғидан илмга қизиққан ва ўткир зеҳнли бўлган. Сарахсда бошланғич диний таълимни …
БатафсилДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
2021 йилнинг 3-4-5 июнь кунлари Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбайжондаги илмий-тадқиқот марказлари ва университетлар билан ҳамкорликда “ЎРТА ОСИЁДАН ОНАДОЛЎГА ИСЛОМИЙ ИЛМЛАР: ШАҲАРЛАР, ОЛИМЛАР, АСАРЛАР, МАСАЛАЛАР” мавзуида халқаро онлайн Симпозиум бўлиб ўтади. Қўшимча маълумотлар: Симпозиумда иштирок этиш истагида бўлганлар мавзу доирасида Тезис юбориши керак. Ўз вақтида юборилган тўлиқ матнлар ҳакамларнинг …
БатафсилАбу Убайд Абдувоҳид ибн Муҳаммад Жузжоний
Жузжон Х асрда катта ҳудудни қамраган. Ғазнавийлар даврида бадавлат ва гуллаб-яшнаган вилоят бўлган. Ғарбда у Гуржистон ва Марв, шарқда Балх, Тохаристон ва Бомиён, жанубда Ғур ва Буст, шимолда Амударё билан чегараланган. Жузжонда Х аср охири ва XI асрнинг биринчи ярмида яшаган Абу Убайд Абдувоҳид ибн Муҳаммад Жузжоний тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт …
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй одамлар! Амаллардан тоқатингиз етадиганини олинглар. Зотан, сизлар малолланмасангиз, Аллоҳ малолланмас. Аллоҳ учун амалларнинг енг суюклиси оз бўлса ҳам, давомли бўлганидир», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.
БатафсилИМОМ АВЗОЪИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ
“Имом”, “Ҳофиз”, “Байрут, Шом атрофидаги ерлар, Мағриб ва Андалуснинг имоми” номлари билан шарафланган Абу Амр Абдурраҳмон ибн Амр Авзоъийнинг илм йўлидаги фаолияти катта аҳамиятга эга. Имом Авзоъий яшаган давр олимлар, фақиҳлар, қорилар ва муҳаддисларга бой бўлган. Ўша даврнинг энг таниқли олимлари орасида Молик ибн Анас, Имом Жаъфар Содиқ, Суфён Саврий, …
БатафсилРасули акрам мўъжизалари “Саҳиҳул Бухорий”да…
Тушда аён бўлган башорат (IV) 2624. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Тушимда одамларнинг бир тепаликка тўпланиб турганини кўрдим. Абу Бакр туриб, бир-икки челак сув тортиб олди. Бир тортиб олишида заифлик бўлди. Аллоҳ уни кечирсин. Кейин уни Умар олган эди, унинг қўлида катта пақирга айланди. Мен …
БатафсилАБДУРАҲМОН АВЗОЪИЙ ҲАЁТИ ВА ФАОЛИЯТИ
Абу Амр Абдурраҳмон ибн Амр ибн Юҳмад Авзоъий 88/707 йилда туғилган. Тарихчилар унинг таржимаи ҳолида туғилган жойи борасида ихтилоф қилганлар. Манбаларда, унинг туғилган жойи Баолбек, келиб чиқиши Қубоънинг Карак қишлоғидан бўлган, кейин онаси уни Байрутга олиб кетган, дейилади. Бошқа бир манбада Дамашқда Боб ал-Фародис атрофидаги Авзоъ деган жойда туғилган, деган …
Батафсил