МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА ОИЛАВИЙ МУҲИТНИНГ ЎРНИ

Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этишда маънавий баркамол, комил инсонни тарбиялаб вояга етказиш биз учун умуммиллий миқёсидаги кечиктириб бўлмайдиган вазифа бўлиб қолмоқда. Ўз истиқболи, келажагини ўйлаган ҳар қайси инсон, халқ, миллат, мамлакат ўз фарзандларининг маънавий – маърифий тарбияси ҳақида ўйлаши ва қайғуриши керак. Зеро, буюк маърифатпарвар …

Батафсил

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Жорий йилнинг 1-3 ноябрь кунлари “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамкорлигида Самарқандда “Марказий Осиё – ислом санъати ўчоғи” номли халқаро форум ўтказилади. Форум доирасида “Ўзбекистон фондларида сақланаётган Қуръони каримнинг …

Батафсил

ЁШЛАР ОГОҲЛИККА ЧОРЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Марказ илмий ходимлари, институт ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этди. Тадбирни институтнинг Маънавият ва ёшлар масалалари бўйича проректори Отабек Ғайбуллаев очиб, мавзу …

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни қироат қилинг, чунки у қиёмат куни ўз асҳобларига шафоатчи бўлиб келади», дедилар». Имом Муслим ривояти.

Батафсил

МАРҲУМ ОЛИМЛАРНИНГ ТИРИКЛАР ЗИММАСИДАГИ ҲАҚҚИ

Олимнинг ўлими кўп-кўп яхшиликнинг қўлдан бой берилиши билан баробар. Унинг тириклиги ғанимат, ўлими мусибатдир. Чунки олим ўз нури билан ён-атрофига зиё таратиб турувчи шамга ўхшайди. Унинг ўлими илмнинг камайиши ва илмсизликнинг кўпайишига, одамларнинг тўғри йўлдан оғишиши ва ҳақиқатдан узоқлашишига сабаб бўлади. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо бундай деган: …

Батафсил

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

شرح مطالب المصلى (شرح فقه الكيداني) Шарҳ матолиб ал-мусалли, (= Шарҳ фиқҳ ал-Кайдоний) № inv. MR 127/III Муаллиф. Муҳаммад Шамсидддин Куҳистоний Самарқандий (ваф. 950/1543 ёки 963/1555-56 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Шарҳ бошқаларнинг шарҳларига қараганда аниқроқ ва ҳажми …

Батафсил

АЛИ ИБН УСМОН АЛ-ФАРҒОНИЙНИНГ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ

Алломанинг тўлиқ исми Али ибн Усмон ибн Муҳаммад ибн Сулаймон Сирожуддин ал-Фарғоний ат-Таймий ал-Ҳанафий ал-Мотуридийдир. Туғилган йили номаълум. 575/1173 йилда вафот этган. Али ибн Усмон ал-Фарғоний ҳанафий мазҳаби учинчи даража мужтаҳиди «мужтаҳид фи-л-масоил» (баъзи ўринларда тахриж уламолари) даражасига эриша олган кам сонли фарғоналик фақиҳлардан саналади. Маҳмуд ибн Сулаймон ал-Кафавий «Катаиб …

Батафсил

ТУРКИЯДА “МУСНАД” ТАҚДИМОТЛАРИ ЎТДИ

Айни кунларда Туркияда бўлиб турган Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев “Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур” мавзусида ўтказилаётган халқаро симпозиум доирасида Бурса ва Анқара шаҳарларида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази олимлари томонидан Абдулҳамид Кешийнинг Ўзбекистонда илк бор ўзбек тилига таржима қилинган “Муснад” асари тақдимотларини ўтказди. Тақдимот тадбирларида айни пайтда Марказда …

Батафсил

ТУРКИЯДА ЎТАЁТГАН ХАЛҚАРО СИМПОЗИУМДА МАРКАЗ ОЛИМИ МАЪРУЗА ҚИЛДИ

Аввал хабар қилганимиздек, Туркиядаги Анқара Йилдирим Боязид ва Бурса Улудағ университетлари ҳамда Самарқанд давлат университети ҳамкорлигида “Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур” мавзусидаги халқаро симпозиум ўтказилмоқда.     Симпозиум 17 октябрда Самарқанд шаҳрида бошлаган ишини айни кунларда Туркиянинг Бурса шаҳрида давом эттирмоқда. Усмонийлар империясининг тўртинчи султони Йилдирим Боязид мақбараси ва …

Батафсил