НАЖМИДДИН УМАР НАСАФИЙНИНГ МАШҲУР УСТОЗ ВА ШОГИРДЛАРИ

Абу Ҳафс Умар Насафий ўз даврининг буюк уламолари, ўз юртининг пешқадамларидан илм олган. Алломанинг устозлари ҳақиқатдан ҳам асрининг энг илмли ва етук олимлари эдилар. Бу ҳақда «Ҳидоя» асарининг муаллифи қуйидагича ёзади: Нажмиддин Умар Насафийнинг шундай деганини эшитганман: «Мен беш юз эллик шайхдан ҳадис ривоят қилдим». Шунингдек, Марғиноний аллома устозларининг исмларини …

Батафсил

МУСТАМЛИЙ ОДОБЛАРИ (Абдулкарим Самъонийнинг “Адабул имло вал истимло” асари асосида)

Абдулкарим Самъонийнинг ҳадис илми таълим методологиясига бағишланган “Адабул имло вал истимло” асарида асосан устоз-шогирдга тегишли одоблар, таълим бериш ва олиш услублари ҳақида маълумотлар келтирилган. Аввалги мақолада мумлий – ҳадис ривоят қилувчи шайхнинг одоблари ҳақида маълумот берилган эди. Бу сафар мустамлий – ҳадис ёзиб олувчи талабанинг одоблари ҳақида сўз боради. “Адабул …

Батафсил

“УМДАТУЛ ҚОРИЙ” АСАРИНИНГ ЁЗИЛИШ УСЛУБИ

Бадриддин Айний – буюк имомларнинг имоми, ўз асрининг ҳуффоз шайхи, фақиҳ. Тақводор, қозиюл қуззот, шайхулислом Бадриддин Абу Муҳаммад Маҳмуд ибн Аҳмад ибн Мусо ибн Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Юсуф ибн Маҳмуд Ҳалабий асли Айнатобийда[1] 762 ҳижрий сана рамазон ойининг 17 кунида[2] таваллуд топган ва ўша ерда улғайган. Сўнг Қоҳирага кўчиб …

Батафсил

Янги китобни Мисрнинг бир йўла учта нашри эътироф этди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда “Ҳилол-нашр” матбаа-нашриёти ҳамкорлигида чоп этилган Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” асари ўзбек тилидаги шарҳи китоби ҳақида Мисрнинг Cairo 24.com электрон нашри, elbalad.news сайти ҳамда Ал-Азҳар университетининг “Ал-Азҳар овози” газетасида чоп этилди. Мақолаларда буюк аждодларимизнинг ислом илмлари соҳасидаги илмий …

Батафсил

Марказ илмий ходимлари Туркияда малака оширмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг икки нафар илмий ходими Туркиянинг Денизли вилоятидаги Памуккале университетининг Ислом илмлари институтида малака ошириш дастурини бошлади. Малака ошириш дастури мазкур университет ҳамда Марказ ўртасида жорий йилнинг август ойида ўзаро ҳамкорликка оид имзоланган Англашув меморандуми асосида ишлаб чиқилган. Унда Марказ ҳамда университетнинг Ислом илмлари ўртасида келгуси беш …

Батафсил

ДИНИЙ КСЕНОФОБИЯ ВА ИСЛАМОФОБИЯНИНГ ТУРЛИ КЎРИНИШЛАРИ ИНСОН ҲАЁТИГА ТАҲДИД ҚИЛАЁТГАН АСОСИЙ МУАММОЛАРДАНДИР

Бугунги кунда жаҳон сиёсатида экстремизм, диний ксенофобия ва мутаассибона хатти-ҳаракатлар кундан-кунга кучайиб бормоқда. Бундан жабр кўриб, дунёнинг бир қанча нуқталарида нафақат ривожланиш, балки цивилизацияни бир неча ўн йилликлар ортга суриб, жамиятни турли низо ва урушлар ботқоғига тортиб бораётганини гувоҳи бўлишимиз мумкин. ХХ асрдаги (1940-1950 йй) можароларнинг 25% фоизи дин омили, …

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Анас ибн молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга биродаридан уч кундан ортиқ аразлаш ҳалол эмас», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Батафсил

ҒАЗНАЛИК ОЛИМЛАР ИЖОДИДА МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИ

Ушбу мақолада ислом илмлари, хусусан, аҳли сунна ақида мактабларидан саналувчи мотуридийлик таълимоти ривожига ўз ҳиссасини қўшган ғазналик икки олим ҳақида сўз юритилади. Булар Жамолуддин Ғазнавий ва Сирожуддин Ғазнавийлардир. Булардан, Жамолуддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ғазнавий (ваф. 593/1197). Олимнинг ҳаёти ҳақида кўп маълумот сақланиб қолмаган. Машҳур ҳанафий фақиҳи Косоний ва …

Батафсил

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 143/II Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. …

Батафсил