Home / КИТОБЛАР (page 4)

КИТОБЛАР

Асарлари

Имом Бухорийнинг илмий мероси ўзининг ҳажми, замонасининг диний ва ижтимоий фанларини тўла-тўкис қамраб олгани билан кишини ҳайратга солади. Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий жуда ёш пайтларидан китоб ёзишни бошлаганлар. Хатиб Бағдодий у кишининг ўзларидан ривоят қилади:

Батафсил

МАҚТОВ ВА ТАЪРИФЛАР

Аллоҳ таоло имом Бухорийга катта фазл ва шараф ато қилди. Илм йўлида қилган хизматлари самараси сифатида у кишининг шуҳратларини бутун дунёга тарқатди. Имом Бухорий асрлар оша мўмин-мусулмонлар қалбининг тўридан жой олиб, уларнинг мақтовларига ва улуғлашларига мушарраф бўлиб келмоқдалар. У кишининг мақтовида айтилган ва ёзилган гапларни тўлиқ келтиришнинг иложи йўқ бўлса …

Батафсил

ШОГИРДЛАРИ

Имом Бухорийнинг шогирдлари ниҳоятда кўп бўлган. Мўътабар манбаларнинг гувоҳлик беришича, улуғ олим ҳаётининг бош китоби бўлмиш «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ»дан у кишининг бевосита раҳбарликларида тўқсон минг киши таълим олди. Уларнинг сафида машҳур муҳаддислар Муслим ибн Ҳажжож, имом Термизий, имом Насоий, Ибн Хузайма, Ибн Абу Довуд, Муҳаммад ибн Юсуф Фирабрий, Иброҳим ибн Маъқал …

Батафсил

УСТОЗЛАРИ

Имом Бухорий илм ва ҳадис талабида умрларининг кўп қисмини сафарларда ўтказганлари аввал ҳам айтиб ўтилган эди. Шунинг учун ҳам у кишининг устозлари жуда кўп бўлган. Муҳаддис бир кишидан биттагина ҳадис ривоят қилган бўлса ҳам, ўша шахс унга устоз – уларнинг ўз истилоҳлари билан айтиладиган бўлса, шайх ҳисобланади.

Батафсил

САМАРҚАНДДАГИ ВА БАҒДОДДАГИ ИМТИҲОН

САМАРҚАНДДАГИ ИМТИҲОН Муҳаммад ибн Абу Ҳотим ўз санади ила Абул Азҳардан ривоят қилади: «Самарқандда ҳадис эшитадиганлардан тўрт юзтаси етти кун жам бўлиб, Бухорийни адаштиришга ҳаракат қилди. Шом иснодини Ироқ иснодига киритдилар. Ироқ иснодини Шом иснодига киритдилар. Ҳарам иснодини Яман иснодига киритдилар. Яман иснодини Ҳарам иснодига киритдилар. Аммо у кишини иснодда …

Батафсил

ЗАКОВАТ, ЁД ОЛИШ ВА ЕТУКЛИК

Аллоҳ таоло имом Бухорийга ўткир заковат, кучли ёд олиш ва барча ишларни яхшилаб қилиш қобилиятини берган эди. Ушбу илоҳий неъматларнинг аломатлари у кишининг кичиклик чоғлариданоқ кўзга ташлана бошлаган эди. Ўн бир ёшли бола бўла туриб, ўз устозлари Дохилийнинг хатосини тузатганлари бунга далилдир. Имом Бухорий отасининг дарсхонасида Абу Ҳафс Аҳмад ибн …

Батафсил

Шахсий сифатлари

Имом Бухорий озғин ва ўртабўй киши бўлганлар. У киши дунёдан зоҳид бўлиб ўтганлар. Оталаридан ўзларига қолган кўп миқдордаги молни садақа қилар эдилар.

Батафсил

ИЛМ ТАЛАБИ

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи талаби илмни ўз ватанлари Бухорода бошладилар. Бошланғич илмлардан таҳсил олиб бўлганларидан кейин ҳижрий икки юз бешинчи санада ҳадисдан дарс олишни бошладилар. Имом Заҳабий ва бошқа тарихчилар айтишади:

Батафсил

БОЛАЛИК

Имом Бухорийнинг болалик йиллари асосан илм талабида ўтди, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Хатиб ўз санади ила қилган ривоятда Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ қуйидагиларни айтади: «Мен Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийга: «Ҳадис талаб қилишни бошлашинг қандай бўлган?» дедим. «Куттоб – бошланғич таълимдалигимдаёқ ҳадис ёд олишга илҳомлантирилдим», деди. …

Батафсил

ИСМЛАРИ, НАСАБЛАРИ ВА ТУҒИЛИШЛАРИ

Имом Бухорийнинг тўлиқ исмлари – Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абул Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф Бардизбаҳ (Айрим манбаларда Баздизбаҳ ёки Яздабиҳ ҳам дейилган) Жўъфий Бухорийдир. Бардизбаҳ мажусий бўлган. Аммо Муғийра ибн Аҳнаф Бардизбаҳ ўз вақтида Бухоронинг волийси бўлган ва Ямон Жўъфийнинг қўлида мусулмон бўлган. Ўша пайтларда бировнинг …

Батафсил