Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 21)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

№ inv. MR 217/II Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ ан-Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муаллиф шарҳни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни …

Батафсил

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

شرح مطالب المصلى (شرح فقه الكيداني) Шарҳ матолиб ал-мусалли, (= Шарҳ фиқҳ ал-Кайдоний) № inv. MR 127/III Муаллиф. Муҳаммад Шамсидддин Куҳистоний Самарқандий (ваф. 950/1543 ёки 963/1555-56 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Шарҳ бошқаларнинг шарҳларига қараганда аниқроқ ва ҳажми …

Батафсил

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

مطالب المصلي (فقه كيدانى) Матолиб ал-мусолли (= Фиқҳ ал-Кайдоний) № inv. MR 45/XI Муаллиф. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида …

Батафсил

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 148 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 2 (“Бақара”) суранинг 198-оятидан бошланиб, 114 (“Нас”) сурасида тугаган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 1а) : عرفات فاذكروا الله عند المشعر الحرام واذكروه كما هداكم وان كنتم من قبله لمن …

Батафсил

فرض عين (Фарзи айн)

№ inv. MR 71/VII Муаллиф. Муаллифи номаълум. Фиқҳ. Асар ҳар бир мусулмонга шариат аҳкомларидан фарз қилинган қирқта амал ва унга тааллуқли масалалар баён этилган. Асар ўрта асрларда кичик ёшдаги болаларнинг мактабда ўқиладиган дарсликларидан бири бўлган. Шунингдек, Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг ўнта ҳадиси ва уни ўқиш хислатлари зикр этилган. Нусха тўлиқ эмас. …

Батафсил

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 217/VII Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган Нусха тўлиқ. Басмала (в. 71б). Асар боши (в. 71б) : بعد حمد مربى دو جهان          سامع حرف آشكار وپنهان …

Батафсил

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

№ inv. MR 72/IV Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 63б). Асар боши (в. 63б) : بعد …

Батафсил

عبدالرحمان شاه و شيخ احمد قصه سي (Абдураҳмон Шоҳ ва Шайх Аҳмад қисаси)

№ inv. MR 142/I Муаллиф. Муаллифи номаълум. Асар тарихий тасаввуфий бўлиб, унда Жом шаҳрининг золим подшоҳи Абдураҳмоншоҳнинг оддий халқга зулми ҳамда унга қарши Шайх Аҳмаднинг айтганлари шеърий услубда баён қилинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1а). Асар боши (в. 1а) : عبد الرحمان شاه شاه ايد . جامني ملكيده ايردى مسكنى …

Батафсил

قيامت نامه (Қиёматнома)

№ inv. MR 95/IV Муаллиф. Шайх ал-уламо Акбаробод Нодир Меърож. Ахлоқ. Қиёматномада қиёмат аломатларидан баъзилари, Муҳаммад пайғамбар(с.а.в.)нинг ва унинг набиралари Имом Ҳасан ва Ҳусайнларнинг вафоти ҳақидаги ривоятлар шеърий услубда ёзилган. Одатда қиёматномалар ҳар хил шеърларнинг тузилишидан иборат бўлади. Ғазал, мухаммас, муножот, мустазод, қиёматнома ва вафотнома каби номаларга ҳам айтилади. Нусха тўлиқ. …

Батафсил

رسالة الشريف (Рисолати шариф)

№ inv. MR 52/III Муаллиф. Муаллифи – номаълум. Тасаввуф. Рисола тасаввуф йўналиши – нақшбандия тариқатида ёзилган бўлиб, унда нақшбандия тариқатининг фазли, зикр ва авродлар ҳамда тариқатга киришни истаганлар учун керакли кўрсатмалар ёзилган. Шунингдек, тариқат аҳлига намуна сифатида Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг сийратлари, Иброҳим (а.с.) ва Юнус (а.с.) рутба (мартаба)лари, илму-л-яқин ва айну-л-яқин …

Батафсил