Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 16)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 108/I Муаллиф. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши …

Батафсил

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 99 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. …

Батафсил

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 158 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 8-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 6 (“Анъом”) суранинг 111-оятидан бошланиб, 7 (“Аъроф”) суранинг 87-оятида тугаган. Нусха тўлиқ. Асар боши. (в. 1б) : … ولو اننا نزلنا اليهم الملائكة وكلمهم الموتى وحشرنا …

Батафсил

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 146/V Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха …

Батафсил

الرسالة (Рисола)

№ inv. MR 146/I Муаллиф. Муаллифи – номаълум. Мантиқ. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда оламнинг яратилиши жузъий ва умумий ҳамда хоссатан бўлган таърифлар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 1а) : …كل نار حاره ومالا مكان العام لا شي من الخاصة  بارد واما المركبات ضع الاولى المشروطة …

Батафсил

خاسية علم (Хосияти илм)

№ inv. MR 150/XI Муаллиф. Муаллифи – номаълум. Тасаввуф. Асарда илму маърифатнинг хосият ва фазилатлари, зикр ва муриднинг одоб-ахлоқи ҳақида сўз юритилган. Шунингдек, ҳадис шарифдан далиллар келтириб мавзуларни ёритиб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 279а) : تا ان اکر وقت کی شعارا درخانه قبر بخوبا نند كه بار رسول …

Батафсил

شرح الكافية (Шарҳ ал-кофия)

№ inv. MR 186/I Муаллиф. Муаллифи – номаълум. Грамматика. Асар Усмон ибн Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб )ваф. 646/1248 й.)нинг “Кофия” асарига форсча мукаммалишарҳ бўлиб, араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар батафсил шарҳлаб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. …

Батафсил

النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя) № inv. MR 141 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. …

Батафсил

مجمع خافي (Мажуъа Хофий)

№ inv. MR 147/V Муаллиф. Муаллифи – номаълум. Фиқҳ. Асар намоз ва покликка оид турли масалалар келтирилган бўлиб, улар оят, ҳадислар, масалалар ва ривоятлар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 48б). Асар боши (в. 48б) : مسئلة مسلمانى نماز ميكندارد وشك افتادش كه از من آبي آن نمازرا … …

Батафсил

ديوان بيدل (Девони Бедил)

№ inv. MR 203 Муаллиф. Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.). Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, …

Батафсил