Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 15)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

رسالة الارواح (Рисолат ал-арвоҳ)

№ inv. MR 71/VI Муаллиф. Муаллифи – номаълум. Ақоид. Қуръони каримда келтирилган оятлардаги қабр азоби фаришталари Мункар ва Накир саволларига жавоблар ҳамда инсоннинг ҳаётлик пайтида қилган ибодати, яхши сўзи ва амаллари азоб фаришталаридан тўсиқ бўлиши ҳақида баён қилинган. Нусха тўлиқ. Басмала (52б). Асар боши (в. 52б) : فصل فى ذكر جواب …

Батафсил

فرايض (Фароиз)

№ inv. MR 220/II Муаллиф. Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Асар фароиз илмига оид бўлиб, унда ислом қонуншунослиги ва мерос масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан унинг меросхўрлари қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари баён қилинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 236б). Асар боши (в. 236б) : در فرايض كه قسمت مال است وارثان را تمام …

Батафсил

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 108/III Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига …

Батафсил

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 167 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 18-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 23 (“Муъминун”) сурадан бошланиб, 25 (“Фурқон”) сурасининг 20-оятида тугаган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 3б ). Асар боши (в. 1б) : قد افلح المؤمنون الذين هم …

Батафсил

جواهر الفرائض (Жавоҳир ал-фароиз)

№ inv. MR 147/II Муаллиф. Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Асарда ислом қонуншунослиги ва мерос масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан унинг меросхўрлари қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари масалаларга бўлиб баён қилинган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 28а). Асар боши (в. 28а) : اعلم إذا مات الإنسان أول ما يبدء من التركة تكفينه …

Батафсил

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

№ inv. MR 100/I Муаллиф. Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.) нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муаллиф шарҳни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган. Нусха тўлиқ. …

Батафсил

اول علم (Аввали илм)

№ inv. MR 232/VII Муаллиф. Муаллифи – номаълум. Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ таолонинг фазилатлари ҳақида, шайтони лаъин ҳақида ҳамда ҳар бир жавобда ҳадис ва оятларни келтириб маълумотлар берилган. Бу асар Ўрта Осиёда жуда машҳур бўлиб, у диний-эътиқодий масалаларига оид ўқув дарслиги ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 67б). Асар …

Батафсил

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 150/VI Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 54а). Асар боши (в. 54а) : الحمد لله على نعمائه والصلوة والسلام …

Батафсил

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 150/V Муаллиф.  Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. …

Батафсил

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 150/II Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср …

Батафсил