Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 43)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

قصة يسوف وزلايخا(Юсуф ва Зулайхо қиссаси)

№ inv. MR 115 Муаллиф: Нозим Хировий (XVII аср). Қисса. Асар  ишқий қисса ҳисобланиб, “Қисасу-л-анбиё” асаридан олинган. Унда Юсуф алайҳиссаломнинг бошидан кечирган саргузашти ва Миср маликаси Зулайхонинг Юсуф алайҳиссаломга бўлган муҳаббати ҳақидаги қиссалардан иборат. Қиссани муаллиф ўн тўрт йил давомида ёзиб, 1072/1661 йилда Хуросон ҳукмдори Аббос Қулихон Ҳусайнийга бағишлаган. Қиссанинг асл …

Батафсил

ديوانی غياث الدين (Девони Ғиёсиддин)

№ inv. MR 89/I Муаллиф. Ғиёсиддин. Шеърият.Асарда назмий усил билан Аллоҳ таолонинг гўзал исми сифатлари, иймон баёни, фаришталар баёни, пайғамбар алайҳиссаломнинг сифатлари  ва мўъжизалари, Меърож воқеаси каlби мусулмон киши билиши лозим бўлган ислом динидаги рукн ва масалалар баён қилинган. Шунингдек, ақидавий, фиқҳий, одоб-ахлоқга оид масалалар ҳам ёритилган. Нусха тўлиқ эмас:  Басмала …

Батафсил

مسلک المتقین(Маслак ал-муттақийн)

№ inv. MR 43 Муаллиф: Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади. Нусха тўлиқ эмас. …

Батафсил

ديوان حافظ (Девони Ҳофиз)

№ inv. MR 202 Муаллиф: Шамсиддин Муҳаммад Хожа Ҳофиз Шерозий (ваф. 1325/1388 й.). Шеърият. Асар Эроннинг машҳур тасаввуф лирик шоири, донишманди бўлиб, девонида рубоий, ғазал, мухаммас жамланган. Девон шоирнинг ҳаётлик вақтидаёқ жуда машҳур ҳисобланиб, халқ орасида кўп мутолаа қилинган. Ҳофиз Шерозий тасаввуф илмини ўз ғазаллари орқали кенг ёритиб берган. Шоир …

Батафсил

(الفوائد الضيائية بشرح الكافية (الفوائد الوافية بحل مشكلات الكافية(Ал-фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия(ал-фавоиду ал-вофия би-ҳалли мушкилат ал-кофия))

№ inv. MR 55 Муаллиф: Абдуроҳман ибн Аҳмад Жомий (ваф. 817-898/1414-1492 й.). Грамматика. Асар Жамолиддин Абу Амр Усмон ибн Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. 646/1248 й.)нинг “Кофия” асарига  ёзилган шарҳ. Шарҳни машҳур шоир ва тасаввуф олими Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий ёзган. Шарҳ араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, ундаги мавзулар …

Батафсил

قصص الانبياء (Қисос ал-анбиё)

 № inv. MR 73/II  Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф. 1730-1798 й.).  Қисса. Ўзбек адабиётида  ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асар пайғамбарлар ҳақидаги қиссалардан ҳикоялар мажмуаси ташкил топган бўлиб, Одам алайҳиссалом қиссаси билан бошланиб, охирги замон …

Батафсил

اربعين حديثا (Арбаъийна ҳадиса)

№ inv. MR 217/V Муаллиф. Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий (в. 63б) (1414-1492 й.). Ҳадис. Асар Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг халқ орасида машҳур бўлган ҳадисларидан қирқ донаси арабча матни билан келтирилиб, унинг таржимаси форс тилида назмий услуб билан келтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 63б) : Асар боши (в. 63б) : صحيح ترين حديثى راويان …

Батафсил

شمائل النبى (Шамоил ан-набий)

№ inv. MR 71/VIII Муаллиф. Абу Исо Муҳаммад Исо ибн Савра Термизий (ваф. 279/892 й.). Ҳадис. Асар Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳаётлари, сифатлари, ахлоқлари, юриш-туришлари, гапиришлари, умуман, у зотга тааллуқли бўлган ҳадислар тўплами. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 69а) : فتوفاه الله تعالى على رأس ستين سنة و ليس فى رأسه و …

Батафсил

يوسف وزليخا (Юсуф ва Зулайхо)

№ inv. MR 28 Муаллиф. Шоҳ Ҳаким Холис Тошкандий (XVII- XVIII аср). Қисса. Асар ишқий қисса ҳисобланиб, “Қиссас ал-анбия” асарида ҳам мазкур қисса ёритилган. Унда Юсуф алайҳиссаломнинг бошидан кечирган саргузашти ва Миср маликаси Зулайхонинг Юсуф алайҳиссаломга бўлган ишқий муносабати ҳақидаги қиссалар ташкил топган. Қиссанинг асл манбаи Қуръони Каримдан олинган бўлиб, “Юсуф” …

Батафсил

چهار درويش (Чор дарвеш)

№ inv. MR 138 Муаллиф. Мулло Қурбон Хиромий (ХIX аср). Қисса. ХIX аср ўзбек адабиёти намояндаси. Асар шоҳ Озодбахт ва тўрт дарвеш ҳақидаги қисса бўлиб, унда дарвешлар ўзларининг бошидан ўтган воқеаларни ҳикоя қилиб берган. Қисса маснавий усулида ёзилган ва таълим-тарбиявий томонидан аҳамияти катта бўлганлиги учун халқ орасида жуда машҳур ҳисобланган. Нусха …

Батафсил