Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 47)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

المبداء والمعاد (Ал-мабдаъ ал-маъад)

№ inv. MR 30/II Муаллиф. Муҳаммад Сиддиқ Бадахший Кашмий (1201/1787 й.). Тасаввуф. Ушбу асарда тасаввуфий таълимотнинг муҳим жиҳатлари келтирилиб, ҳадисларга шарҳ берилган ҳамда бошқа тасаввуфий асарлар ва тариқат одобларидан мисоллар келтирилган. Ҳар бир келтирилган далил (оят, ҳадис, ҳукм)нинг манбаси келтирилган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 79а) : … مذبوح الى …

Батафсил

در العجايب (Дурр ал-ажойиб)

№  inv. MR 51 Муаллифи – номаълум. Ақоид. Асар олтмиш олти бўлимга бўлинган бўлиб, унда ислом шариатидаги аҳкомлар, диний урф-одатлар, дуо, салавотлар келтирилган. Ушбу асар Марказий Осиё ва Волга бўйи атрофида яшайдиган халқлар орасида жуда машҳур асар ҳисобланади. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б): الحمد الله رب …

Батафсил

الحاشية على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла ал-ақоид ал-Азидийя)

№  inv. MR 107 Муаллиф. Инаятуллоҳ ибн Неъматуллоҳ Қозий Ҳанафий Бухорий (1780-1857 й.) Ақоид. Аштархонийлар ҳукмронлиги даврида Шайх Охунд номи билан қозилик лавозимида ишлаган. Муаллиф бу асарни ёзишда асарнинг муқаддимасида Юсуф Қорабоғий, Ҳалхолий, Муҳамад Шариф Ҳусайниий каби устозларини асарларини тадқиқ этгандан сўнг ушбу шарҳни ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган бўлиб, …

Батафсил

الحاشية على شرح الدوانى على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла шарҳ ал-Даввоний аъла ал-Ақоид ал-Азудийя)

№  inv. MR 54/III Муаллиф. Юсуф ибн Муҳаммаджон Муҳаммад шоҳий (Ҳусайн шоҳий) Қорабоғий (ваф. 1057/1647 й.), лақаби Кусаж. Ақоид. Жалолиддин Муҳаммад ибн Асад ибн Муҳаммад Даввоний Сиддиқий (ваф. 918/1512 й.)нинг “Шарҳ ал-ақоид ал-Азудийя ”асарига ҳошия ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала …

Батафсил

مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

№ inv. MR 12 Муаллиф. Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади. Нусха тўлиқ …

Батафсил

مناقب خواجه على عزيزان راميتنى (Маноқиб Хўжа Али Азизон Ромитаний)

№ inv. MR 191/II Муаллиф. Муҳаммад ибн Низомиддин ал-Хоразмий ал-Арзангий (в. 74б) (XIV аср). Тасаввуф. Асар тасаввуф илмига бағишланган бўлиб, унда Хўжа Иброҳим ибн Али Алоуддин Азизон отаси Хўжа Али Алоуддин Азизон (ваф. 721/1321 й.)дан эътиқодий, тасаввуфий тариқат йўли ва унинг авлодлар шажараси, туғилиб ўсган жойи ҳақида маълумотлар берилган. Нусха …

Батафсил

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий (=Бидон))

№ inv. MR 150/VII Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 55б). Асар боши (в. 55б) : …

Батафсил

مختصر در بيان التجويد والترتيل (Мухтасар дар баён ал-тажвийд ва ал-тартийл)

№ inv. MR 131/IV Муаллиф – номаълум. Тажвид. Асарнинг аввалида тажвид илмининг зарурати ва фойдалари Қуръон оятлари ва ҳадислар билан ёритилган. Асарда тажвид қоидалари (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари ва мисол тариқасида Қуръони каримдан оятлар келтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 37б). Асар боши (в. 37б) : الحمد الله الذى …

Батафсил

قيامت نامه (Қиёматнома)

№ inv. MR. 42/IV Муаллиф. Шайх ал-уламо Акбаробод Нодир Меърож. Ахлоқ.. Қиёматномада қиёмат аломатларидан баъзилари, Муҳаммад пайғамбар(с.а.в.)нинг ва унинг набиралари Имом Ҳасан ва Ҳусайнларнинг вафоти ҳақидаги ривоятларни шеърий услубда ёзган. Одатда қиёматномалар ҳар хил шеърларнинг тузилишидан иборат бўлади. Ғазал, мухаммас, муножот, мустазод, қиёматнома ва вафотнома каби номаларга ҳам айтилади. Нусха …

Батафсил

آداب المتعلمين (Адаб ал-мутаъаллимийн)

№  inv. MR 149/VII Муаллиф. Бурҳониддин Али ибн Абу Бакр ал-Зарнужий (ваф. 620/1223 й.). Ахлоқ.. Асар панднома асосида ёзилган рисола бўлиб, 14 бобга бўлинган. Унда ўқувчиларнинг таълим олиши, одоб-ахлоқи, таълим олишда устоз танлаш, хотирани ошириш йўллари ва тиббиётга оид маълумотлар баён этилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 126б). Асар боши …

Батафсил