№ inv. MR 168 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 19-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 25 (“Фурқон”) суранинг 21-оятидан бошланиб, 27 (“Намл”) суранинг 59-оятида тугаган. Нусха тўлиқ. Асар боши (в. 1б) : وقال الذين لا يرجون لقاءنا لولا انزل علينا …
Батафсилتصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)
№ inv. MR 123/IV Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 65б). …
Батафсилالكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)
№ inv. MR 144/III Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида …
Батафсилتصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)
№ inv. MR 146/VI Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 66а) : … ما قبلها يخسين وتر بين فتسقط البعد القلب …
Батафсилشرح مطالب المصلى (Шарҳ Матолиб ал-мусолли)
№ inv. MR 52/I Муаллиф. Муаллифи номаълум. Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 1б) : … المباح و غير المشروع نوعان محرم …
Батафсилرسالة (Рисола)
№ inv. MR 108/II Муаллиф. Муаллифи номаълум. Ахлоқ. Асар илм аҳлини ҳурмат қилиш, уларга нисбатан қандай муомала, муносабатда бўлиш, муомала қилганда ҳам одоб билан сўзлашиш ҳақидаги адоб-ахлоқ меъёрлари келтириган. Бу меъёрлар машҳур фатво китобларидан иқтибослар олиниб, мавзуларни кенг ёритиб берган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 9а). Асар боши (в. 9а) …
Батафсилقيامت نامه (Қиёматнома)
№ inv. MR 195/II Муаллиф. Шайх ал-уламо Акбаробод Нодир Меърож Нодир Меърож. Ахлоқ. Асарда тарихий ҳақиқат бадиий акс эттирган бўлиб, марсиялардан ташкил топган. Қиссада Муҳаммад пайғамбарнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси баён этилган. Одатда қиёматномалар турли хил шеърларнинг …
Батафсилمطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)
№ inv. MR 183/I Муаллиф. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши …
Батафсилقيامت نامه (Қиёматнома)
№ inv. MR 42/V Муаллиф. Шайх ал-уламо Акбаробод Нодир Меърож. Ахлоқ.. Қиёматномада қиёмат аломатларидан баъзилари, Муҳаммад пайғамбар(с.а.в.)нинг ва унинг набиралари Имом Ҳасан ва Ҳусайнларнинг вафоти ҳақидаги ривоятларни шеърий услубда ёзган. Одатда қиёматномалар ҳар хил шеърларнинг тузилишидан иборат бўлади. Ғазал, мухаммас, муножот, мустазод, қиёматнома ва вафотнома каби номаларга ҳам айтилади. Нусха тўлиқ …
Батафсилوصيت نامه (Васиятнома)
№ inv. MR 46/II Муаллиф. Муаллифи номаълум. Ахлоқ. Асарда пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг Али розияллоҳу анҳу ва саҳобаларга васиятлари, рўзани тутиш ниятлари, Қуръони тиловати дуолари ҳамда маййитни қабрга қўйиш дуолари келтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала. (в. 9а). Асар боши (в. 9а) : وصيت نامه پيغبر صلى الله عليه وسلم امیر المؤمنین علی …
Батафсил