Муаллифи: Муаллифи номаълум. Адабиёт. Асар халқ оғзаки ижоди бўлиб, унда Хожа Насриддин Афандий ҳақидаги 19 та латифалар келтирилган. Асар ҳажвий услубда ёзилган. Нусха тўлиқ эмас. Асар тили: Туркий.
Батафсилشهریار و حافظ سعدی داستانی (Шаҳриёр ва Ҳофиз Саъдий достони)
Муаллифи: Муаллифи номаълум Шеърият. Асар одил шоҳ Шаҳриёри ва ҳофиз Саъдий хўжа ўртасидаги ҳикоялардан иборат. Асар шоҳ Шаҳриёрнинг одилона юритган сиёсати, адолатпарвар шоҳ бўлганлиги, халқ орасида ҳурмат қозонган подшоҳ эканлиги ҳақидаги байтлар билан бошланиб, давомида подшоҳга оддий фуқаро ҳофиз Саъдийнинг ишқ йўлида ўз бошидан ўтказган ситам ва дарду аламларини баёни …
Батафсилالتنقيح الاصول (Ат-Танқиҳ ал-усул)
Ат-Танқиҳ ал-усул (Тавзиҳ фи ҳал ғовамиз ат-танқиҳ) التنقيح الاصول (توضيح فى حل غوامض التنقيح ) Муаллифи: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига …
Батафсилشرح الوقاية
Муаллифи – Шарҳ ал-виқоя, (= Шарҳ ал-виқоя фи масоили ал-ҳидоя), Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми …
Батафсилشرح العقائد العضدية (Шарҳ ал-ақоид ал-Азудийя)
Муаллифи. Жалолиддин Муҳаммад ибн Асад ибн Муҳаммад Даввоний Сиддиқий (ваф. 918/1512 й.). Ақоид. Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад Ийжий (ваф. тахм. 756/1355 й.)нинг “Ал-ақоид ал-Азудийя” асарига шарҳ ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ.
Батафсилالعقائد العضدية
Муаллифи – Ал-Ақоид ал-Азудийя, Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Абдулғофур Сиддиқий Мутаразий Шибанкарий Ийжий (ваф. тахм. 756/1355 й.) Ақоид.. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ.
Батафсилرسالة الارواح Рисолат ал-арвоҳ
Муаллифи – номаълум. Ақоид. Қуръони каримда келтирилган оятлардаги қабр азоби фаришталари Мункар ва Накир саволларига жавоблар ҳамда инсоннинг ҳаётлик пайтида қилган ибодати, яхши сўзи ва амаллари азоб фаришталаридан тўсиқ бўлиши ҳақида баён қилинган. Нусха тўлиқ эмас.
Батафсилچهار كتاب (Чаҳор китоб )
Муъаллифи: Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам. Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу асар Марказий Осиё …
Батафсилالقصيدة الفائحة في تجويد الفاتحة (Ал-қасидату-л-фоиҳа фи тажвиди-л-фотиҳа)
Муъаллифи: Шамсуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий (в. 31а) (ваф.780/1379 й.). Тажвид. Асар Қуръон каримни тўғри талаффуз қилиш ва қироъат қилиш қоидалари батафсил ёритилиб берилган. Нусха тўлиқ.
Батафсилالفوائد الضيائية بشرح الكافية (Ал-фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия)
Ал-фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия (в. 1б) (= ал-фавоиду ал-вофия би-ҳалли мушкилат ал-кофия (в. 1б)) الفوائد الضيائية بشرح الكافية (الفوائد الوافية بحل مشكلات الكافية) Муъаллифи: Абдуроҳман ибн Аҳмад Жомий (ваф. 817-898/1414-1492 й.). Грамматика. Асар Жамолиддин Абу Амр Усмон ибн Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. 646/1248 й.)нинг “Кофия” асарига ёзилган шарҳ. …
Батафсил