Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 35)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

تهذيب المنطق والكلام (Таҳзиб ал-мантиқ ва ал-калом)

№ inv. MR 105/XI Муаллифи. Саъдуддин Маъсуд ибн Умар ибн Абдуллоҳ Тафтазоний (ваф. 792/1389-1390 й.). Мантиқ. Асар ўрта асрларда Шарқда жуда машҳур ҳисобланиб, ундан калом ва мантиқ илмида кенг фойдаланилган. Таҳзиб – тузатиш маъносини билдириб, асарда ақидага боғлиқ масалалар устида баҳс юритилган. Бу асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха тўлиқ эмас. …

Батафсил

شرح الرسالة العضدية (Шарҳ ар-рисола ал-Азудия)

№ inv. MR 127/IV Муаллифи. Муҳйиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ҳанафий ал-Бардаъий (ваф. 927/1521 й.). Мантиқ. Асар “Рисолат ал-Азудийя фи адаб ал-баҳс”га ёзилган шарҳ бўлиб, унда тарбия қилиш усуллари, тарбия беришнинг шартлари, унинг одоб-ахлоқи, таълим олишида ота-онанинг масъулиятлари мантиқий жиҳатдан шарҳлаб берилган. Асарнинг колофонида (134а) “Шарҳу ал-адоб ва ал-мунозара” номини …

Батафсил

حاشية على شرح التفتازانى للعقائد النسفى (Ҳошия аъла шарҳ ал-Тафтазоний лил-ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 124/II Муаллифи. Аҳмад ибн Мусо Хаёлий Изниқий (ваф. 862/1458 й.). Ақоид. Абу Хафс Умар Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.), “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлий “Ҳошияту аъла шарҳ Ақоид Насафий” номли асар ёзган. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг …

Батафсил

شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 124/I Муаллифи. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Ақоид. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид ан-Насафий” асарига шарҳ ёзган бўлиб, у мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи мажмуа ҳисобланади. Амир Темур ҳукмронлиги даврида машҳур калом …

Батафсил

عقائد النسفى (Ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 71/I Муаллифи. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий (ваф. 537/1142 й.). Ақоид. Асар мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи ақоид илмига оид асар ҳисобланади. Бу асарга олимлар томонидан  кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. …

Батафсил

اول علم (Аввали илм)

№ inv. MR 63/II Муаллифи – номаълум. Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ таолонинг фазилатлари ҳақида, шайтони лаъин ҳақида ҳамда ҳар бир жавобда ҳадис ва оятларни келтириб маълумотлар берилган. Бу асар Ўрта Осиёда жуда машҳур бўлиб, у диний-эътиқодий масалаларига оид ўқув дарслиги ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 47б). Асар …

Батафсил

الحاشية على شرح الدوانى على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла шарҳ ал-Даввоний аъла ал-Ақоид ал-Азудийя)

№ inv. MR 79/I Муаллиф. Юсуф ибн Муҳаммаджон Муҳаммад шоҳий (Ҳусайн шоҳий) Қорабоғий (ваф. 1057/1647 й.), лақаби Кусаж. Ақоид. Жалолиддин Муҳаммад ибн Асад ибн Муҳаммад Даввоний Сиддиқий (ваф. 918/1512 й.)нинг “Шарҳ ал-ақоид ал-Азудийя ”асарига ҳошия ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала …

Батафсил

العقائد العضدية (Ал-Ақоид ал-Азудийя)

№ inv. MR 1/IV Муаллиф. Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Абдулғофур Сиддиқий Мутаразий Шибанкарий Ийжий (ваф. тахм. 756/1355 й.) Ақоид.. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 188б). Асар боши (в. 188б) : قال النبى صلى الله عليه وسلم ستفرق امتى ثلاثا وسبعين …

Батафсил

زلة القارى (Зиллату ал-қорий)

№ inv. MR 131/II Муаллиф. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий (537/1142 й.). Тажвид. Асар Қуръон карим оятларини тажвид билан бехато ўқишга бағишланган бўлиб, намоз ичидаги қироатга оид масалалар ёритилган. Шунингдек, қироат ва оятлар ўрнининг алмашиши сабабли ибодатга етадиган нуқсонлар, бу ҳолатларда намознинг бузилиши ёки бузилмаслик …

Батафсил

حيرت الفقهاء وخجلة الفضلاء (Ҳайрат ал-фуқаҳо ва хажлат ал-фузало)

№ inv. MR 100/II Муаллиф. Алоуддин ал-Муфтий Бухорий (XIII аср). Фиқҳ. Муаллиф асар муқаддимасида 695/1296 йиллар Моварауннаҳр диёрида ислом дини заифлаша бошлагандан сўнг динни қайта мавқеини тиклаш мақсадида мазкур асарни ёздим деб айтади. Асар Бухорода ёзилиб ўша ердаги фақиҳлар орасида муҳокамадан ўтган. Сўнг Насрулло Ғозий Наврузбекхонга аталган. Насрулло Ғозий Наврузбекхон Олтин …

Батафсил