Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 34)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 62/VIII Муаллифи. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 106б). Асар боши (в.106б) : الحمد لله على نعمائه و الصلوة على رسوله …

Батафсил

التنقيح الاصول (Ат-Танқиҳ ал-усул)

التنقيح الاصول (توضيح فى حل غوامض التنقيح ) Ат-Танқиҳ ал-усул (в. 3а) (= Тавзиҳ фи ҳал ғовамиз ат-танқиҳ) № inv. MR 1/V Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим Насафий …

Батафсил

جواهر الفرائض (Жавоҳир ал-фароиз)

№ inv. MR 76/IV Муаллифи – номаълум. Фиқҳ. Асарда ислом қонуншунослиги ва мерос масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан унинг меросхўрлари қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари масалаларга бўлиб баён қилинган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 307а) Асар боши (в. 307а) : اعلم ان إذا مات الإنسان الأول ما يبدء من التركة تكفينه …

Батафсил

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

Ал-Фароиз ас-Сирожийа  (= Ас-Сирожийа  фи ал-фароиз), (= Фароиз ас-Сижовандий) № inv. MR 147/I Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган). Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, …

Батафсил

ديوان حافظ (Девони Ҳофиз)

№ inv. MR 211 Муаллифи. Шамсиддин Муҳаммад Хожа Ҳофиз Шерозий (ваф. 1325/1388 й.). Шеърият. Асар Эроннинг машҳур тасаввуф лирик шоири, донишманди бўлиб, девонида рубоий, ғазал, мухаммас жамланган. Девон шоирнинг ҳаётлик вақтидаёқ жуда машҳур ҳисобланиб, халқ орасида кўп мутолаа қилинган. Ҳофиз Шерозий тасаввуф илмини ўз ғазаллари орқали кенг ёритиб берган. Шоир девони …

Батафсил

شرح تصريف الافعال (Шарҳу тасрийф ал-афъол)

№ inv. MR 45/IX Муаллифи – номаълум. Грамматика. Шамсиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/ XIV-XV аср) нинг араб тили морфологиясига оид “Тасрифул афъол” номли асарига форс тилида, савол-жавоб тарзида ёзилган шарҳдир. Унда феълларнинг тусланиши, сарф қоидалари мисоллар ёрдамида батафсил ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 89а) : Асар боши (в. …

Батафсил

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 45/V Муаллифи. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 58а). Асар боши (в. 58а) : الحمد لله على نعمائه و الصلوة على …

Батафсил

اول علم (Аввали илм)

№ inv. MR 45/VII Муаллифи – номаълум. Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ таолонинг фазилатлари ҳақида, шайтони лаъин ҳақида ҳамда ҳар бир жавобда ҳадис ва оятларни келтириб маълумотлар берилган. Бу асар Ўрта Осиёда жуда машҳур бўлиб, у диний-эътиқодий масалаларига оид ўқув дарслиги ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 81а). …

Батафсил

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

№ inv. MR 210/VII Муаллифи. Муҳаммад Шамсидддин Куҳистоний Самарқандий (ваф. 950/1543 ёки 963/1555-56 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Шарҳ бошқаларнинг шарҳларига қараганда аниқроқ ва ҳажми жуда катталигидан фарқланиб, машҳур ҳисобланиб, муаллиф ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан …

Батафсил

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 72/I Муаллифи. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б) Асар боши …

Батафсил