№ inv. MR 61 Муаллиф: Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади. Нусха тўлиқ эмас. …
Батафсилالعقائد العضدية (Ал-Ақоид ал-Азудийя)
№ inv. MR 108/VII Муаллиф: Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Абдулғофур Сиддиқий Мутаразий Шибанкарий Ийжий (ваф. тахм. 756/1355 й.) Ақоид.. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 114а). Асар боши (в. 114а) : الحمد لجامع المتون والصلوة لقاطع الفنون قال النبي عليه السلام …
Батафсилديوان حكمت (Девони ҳикмат)
№ inv. MR 142/IV Муаллиф: Хожа Аҳмад Яссавий (ваф. 562/1166-1167 й.). Шеърият. Асар Туркий Дашти Қипчоқ қабиласи ўртасида сўфий ва «Яссавия» тариқати асосчиси бўлиб, Аҳмад Яссавий ўзининг «Девони ҳикмат» асарида «Яссавия» таълимотидаги поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, илоҳий ишқ ва ошиқлик, …
Батафсилتصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)
№ inv. MR 11/IV Муаллиф: Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 87б). Асар …
Батафсилقصه شاهزاده بهرام وكلندام (Қиссаи шаҳзода Баҳром ва Гуландом)
№ inv. MR 142/II Муаллиф: Собир Сайқалий (в. 37б), Собир Сайқалий (1730-1798) Шеърият. Асар Собир Сайқалий ижоди ўзбек мумтоз шеъриятида машҳур бўлиб, ушбу достон ҳам халқ орасида кенг тарқалган қиссалардандир. Рум шаҳзодаси Баҳромнинг Чин маликаси Гуландомга ошиқ бўлиши ва уларнинг саргузаштлари асарнинг асосий сюжетини ташкил этади. Асарда мардлик, ватанпарварлик, садоқат, мақсадга …
Батафсилديوان فضولي (Девони Фузулий)
№ inv. MR 187 Муаллиф: Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий (904/1498-964/1556 й.) Шеърият. Асар Фузулий машҳур Озарбайжон ва Эрон шоиридир. Шоирнинг девони икки қисмдан ташкил топган бўлиб, муқаддима ва асосий қисмлардан иборат. Девонда ғазал, мураббаъ, қитъа, мухаммас, мусаддас, рубоийлари фалсафий-дидактик, илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш …
Батафсилمقتل نامه (Мақталнома)
№ inv. MR 216/I Муаллиф: Қул Сулаймон (XII-XIII аср). Қисса. Асар “Қиссаи имом Ҳусайн”, “Мақтали Ҳусайн” ва “Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн қиссаси” номлари билан ҳам аталган. Асар қиёмат ҳақида муъмин бандаларнинг ҳоли, Жаъфари Содиқнинг ҳаж қилганларида ҳожилар билан сўзлашганлари, ҳожилар орасидан бирининг Карбало воқеасини назмий усул билан ҳикоя қилиши …
Батафсилقصيده (Қасийда)
№ inv. MR 48 Муаллиф: Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.). Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асар Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг вафотларидан сўнг, саҳоба, яқин дўстлари томонидан айтилган марсиялари қасида ҳолига келиб, халқ орасида …
Батафсилهداية الأعمى (Ҳидая ал-аъмо)
№ inv. MR 30/III Муаллиф: Ҳусайн Сокин Кашмирий. Тасаввуф. Асар форс-араб тилида ёзилган бўлиб, ислом ақидаси, ибодат, шариат ва тариқат аҳкомлари илмий ва тасаввуфий жиҳатлардан атрофлича таҳлил этилган. Асардаги оят ва ҳадислар асосида мавзулар ёритилиб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 141б). Асар боши (в. 141б) : الحمد لله الذى …
Батафсилاسرار السالكين (Асрор ас-соликин)
№ inv. MR 132 Муаллифи – номаълум. Тасаввуф. Асар тасаввуф илмига бағишланган бўлиб, унда панд-насиҳат ва тариқатнинг зикр мажлислари баён қилинган. Уларнинг маърифат, тариқат, камолот йўллари ва одоби ҳақида баён қилинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : حمد بيحد الهى را و درود بى عدد پادشاهي …
Батафсил