Home / АЛЛОМАЛАР (page 20)

АЛЛОМАЛАР

Жаъфар ибн Муҳаммад Мустағфирий ким эди?

Аллома Хуросон, Марв ва Сарахсда шунчалар кучли устозлардан сабоқ олдики, натижада ўша пайтлари илм марказлари саналган Ироқ, Шом ва Ҳижозга алоҳида сафар қилишига зарурат қолмади. Қадимда кўҳна Насаф буюк алломалар етишиб чиққан кўплаб сулолалари билан машҳур бўлган. Шулардан бири Мустағфирийлардир. Тарихчи аллома Самъоний ўзининг “Ал-ансоб” асарида бу муборак оиланинг энг …

Батафсил

МУҲАММАД ИБН ИСМОИЛ – БУЮК ВА МУЖТАҲИД ИМОМ

Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг илмий мероси ўз замонасининг диний ва ижтимоий фанларини тўла-тўкис қамраб олгани билан ҳозирги замон илм-фани учун жуда катта аҳамият касб этади. Зеро, унинг «Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ», «Ал-Адаб ал-Муфрад» каби асарларида келтирилган ҳадиси шарифлар катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, инсонлар қалбига ҳалоллик, адолат, иймон-эътиқодли, диёнатли, покиза, меҳнатсевар, ватанпарвар, …

Батафсил

УЛАМОЛАР САДРУШ ШАРИЪА ИЛМИЙ УНВОНИ ҲАҚИДА НИМА ДЕЙДИ?

Бухоро 1219 йилда Чингизхон томонидан забт этилгач, харобага айлантирилади. Ибн Баттута таъкидлаб ўтганидек, у ердаги масжидлар, мадрасалар ва бозорларнинг аксарияти вайрон қилинади, аҳолининг ҳаёти қийинлашади. Бухородаги бу нотинчлик ва беқарорлик маҳбубийлар оиласи, яъни Убайдуллоҳ ибн Масъуд боболарининг Кирмонга кетишига сабаб бўлади. Мусофир юртларда Садруш шариъанинг икки бобоси вафот этади. Шу …

Батафсил

Алоуддин Муҳаммад Бухорий

Алоуддин Абдулазиз ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Бухорий фиқҳга оид асарлари билан ислом оламига танилган машҳур алломалардан бўлиб, у ҳақда тарихий манбаларда жуда кам маълумот келтирилган. У фиқҳ илмини Фахриддин Муҳаммад Маймурғий ва Ҳофизиддин Муҳаммад Бухорийдан ўрганган. Аллома кўплаб шогирдлар етиштирган бўлиб, улар орасидан Қивомиддин Муҳаммад Какий ва Жамолиддин Умар Ҳаббозий …

Батафсил

МАВЛОНО МИРМУҲАММАД ИБРОҲИМ ХОЖА

Маҳаллий аҳоли орасида «халифа Иброҳим» номи билан аталувчи Мавлоно Мирмуҳаммад Иброҳим хожа Самарқандий зиёратгоҳи Самарқанд шаҳридаги Абу Дарун мозори яқинида жойлашган. У киши ўз замонида етук тасаввуф муршидларидан бири бўлган. Мавлононинг ҳаёт йўли ва тасаввуф таълимотида олиб борган фаолияти ҳозиргача мукаммал тадқиқ этилмаган. Қайд этилган ёзишмаларда у ҳақида оз бўлсада, …

Батафсил

ШАМСУЛАИММА САРАХСИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ

Ҳанафий мазҳабининг буюк фақиҳларидан бири Шамсулаимма Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Саҳл Сарахсий 1009 йили Сарахсда туғилган. У устози Ҳалвоийдан сўнг “Шамсулаимма” (“Имомлар қуёши”) унвонига сазовар бўлган. Бу даврда Мовароуннаҳрда қорахонийлар (927–1212) сулоласи ҳукмронлик қиларди. Аллома ёшлик чоғидан илмга қизиққан ва ўткир зеҳнли бўлган. Сарахсда бошланғич диний таълимни …

Батафсил

Абу Убайд Абдувоҳид ибн Муҳаммад Жузжоний

Жузжон Х асрда катта ҳудудни қамраган. Ғазнавийлар даврида бадавлат ва гуллаб-яшнаган вилоят бўлган. Ғарбда у Гуржистон ва Марв, шарқда Балх, Тохаристон ва Бомиён, жанубда Ғур ва Буст, шимолда Амударё билан чегараланган. Жузжонда Х аср охири ва XI асрнинг биринчи ярмида яшаган Абу Убайд Абдувоҳид ибн Муҳаммад Жузжоний тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт …

Батафсил

ИМОМ АВЗОЪИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ

“Имом”, “Ҳофиз”, “Байрут, Шом атрофидаги ерлар, Мағриб ва Андалуснинг имоми” номлари билан шарафланган Абу Амр Абдурраҳмон ибн Амр Авзоъийнинг илм йўлидаги фаолияти катта аҳамиятга эга. Имом Авзоъий яшаган давр олимлар, фақиҳлар, қорилар ва муҳаддисларга бой бўлган. Ўша даврнинг энг таниқли олимлари орасида Молик ибн Анас, Имом Жаъфар Содиқ, Суфён Саврий, …

Батафсил

АБДУРАҲМОН АВЗОЪИЙ ҲАЁТИ ВА ФАОЛИЯТИ

Абу Амр Абдурраҳмон ибн Амр ибн Юҳмад Авзоъий 88/707 йилда туғилган. Тарихчилар унинг таржимаи ҳолида туғилган жойи борасида ихтилоф қилганлар. Манбаларда, унинг туғилган жойи Баолбек, келиб чиқиши Қубоънинг Карак қишлоғидан бўлган, кейин онаси уни Байрутга олиб кетган, дейилади. Бошқа бир манбада Дамашқда Боб ал-Фародис атрофидаги Авзоъ деган жойда туғилган, деган …

Батафсил

МАКҲУЛ НАСАФИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ИСЛОМ ОЛАМИДА ТУТГАН ЎРНИ

Бу табаррук заминдан не-не буюк зотлар, олиму уламолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиққани, умумбашарий цивилизация ва маданиятнинг узвий қисмига айланиб кетган дунёвий ва диний илмларнинг, айниқса, ислом дини билан боғлиқ билимларнинг тарихан энг юқори босқичга кўтарилишида она юртимизда туғилиб камолга етган улуғ алломаларнинг хизматлари беқиёс экани бизга улкан ғурур ва …

Батафсил