Ўз даврининг етук олими, фақиҳи, мутакаллими, муҳаддиси, тарихчиси, тадқиқотчи-танқидчиси сифатида танилган Абдулҳай Лакнавий – Муҳаммад ибн Абдулҳай ибн Муҳаммад ибн Абдулҳалим ал-Лакнавий Абу ал-Ҳасанот. Манбаларда келтирилишича, Абдулҳай Лакнавийнинг келиб чиқиши Муҳаммад пайғамбарнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) таниқли ансорларидан бўлган Абу Аййуб ал-Ансорийга бориб тақалади[1]. Абдулҳай фиқҳ соҳасида ҳанафийлик мазҳабига мансуб бўлган …
БатафсилҲИСОМИДДИН САДРИ ШАҲИД ИЛМИЙ МЕРОСИ
Тарихдан маълумки, Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан аллома ва мутаффаккирлар билан бир қаторда ҳукмдорлар ҳамда маълум бир кучга эга бўлган сулолалар ҳам диний илмлар ривожини қўллаб-қувватлаган ва унинг ривожига салмоқли ҳисса қўшганлар. Хусусан, X-XII асрларда Қорахонийлар, Салжуқийлардан етишиб чиққан ҳукмдорлар, Саффорийлар, Оли Моза ва Маҳбубийлар каби йирик диний-сиёсий сулола вакиллари исломий …
БатафсилАБУЛ БАРАКОТ НАСАФИЙ
Буюк Ватандошимиз Имом Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий Насаф шаҳрида милодий XIII – XIV асрларда яшаб ўтган Ислом оламидаги машҳур муфассирлардан бири саналади. Алломанинг ижоди сермаҳсул бўлса-да, ҳаёти ҳақидаги маълумотлар афсуски манбаларда кам учрайди. У кишининг етук олим бўлиб етишишида устозларининг хизмати катта бўлган. Ана шундай устозларидан …
БатафсилИМОМ МОТУРИДИЙ — КАЛОМ ИЛМИНИНГ СУЛТОНИ
Самарқандда Абу Мансур Мотуридий асос солган калом таълимоти йиллар ўтиб, бутун ислом оламига тарқалади ва суннийликдаги икки йирик мактабнинг бирига айланади. Ушбу таълимотнинг мазмун-моҳиятини, тарихини ўрганишдан аввал Мотуридийнинг ҳаёти ва жамиятда тутган мавқеини чуқур тадқиқ қилиш керак. Мотуридийа таълимоти XI асрдан бошлаб ислом оламида шуҳрат қозонади ва шу даврдан алломанинг …
БатафсилАБУ ҲАФС КАБИР БУХОРИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ
Аҳмад ибн Ҳафс Бухорий 150/767 йилда Бухоро шаҳрининг Фагсодара маҳалласида туғилиб, 217/832 йили ўша ерда вафот этган. Тўлиқ исми Аҳмад ибн Ҳафс ибн Забурқон ибн Абдуллоҳ ибн Бухорийдир. Абу Ҳафс Кабир Бухорий Мовароуннаҳрга фиқҳ илмини олиб келиш билан бирга унинг тараққиётига муносиб хизмат килган олимдир. У етук фақиҳ Муҳаммад ибн …
БатафсилАЖДОДЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ!
Юртимиз ўтмиши ҳақида қалам тебратаркансиз, беихтиёр, сиз эмас, қўлингиздаги қалам сўзлаб, қоғозни хушнуд этиб, ўқувчи қалбига нур бағишлайди. Бу тинч ва осойишта диёр бағридаги ҳар бир маскан ўзининг бой ўтмиши ва тарихига эгадир. Самарқанднинг Ғарб томонидаги тарихий Анҳор (ҳозирги Пастдарғом) тумани ҳам сержило ўтмишга бурканган, атрофида машҳуру манзур шаҳарлар, маънавий-маданий …
БатафсилМОТУРИДИЙЛИКНИ ҚАЙТА ТИРИЛТИРГАН АЛЛОМА
Манбаларда тўлиқ исми Абул Муъин Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муътамид Насафий Макҳулий шаклида келтирилади. Баъзи муаллифларнинг келтиришича, куняси “Абул Маъин” шаклида ўқилса-да, одатда тўғри ўқилиши “Абул Муъин” шаклида эканлиги таъкидланади. Турли манбаларда бобоси ва отасининг ҳанафий мазҳабига хизмат қилган олимлардан бўлганликлари келтирилади. Шогирдлари орасида “Ақоидун Насафий” номли асари …
БатафсилИМОМ МОТУРИДИЙ АСАРЛАРИНИНГ ИСЛОМ ИЛМ-ФАНИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Имом Мотуридий номи билан машҳур бўлган улуғ алломанинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий Самарқандий Ансорийдир. У киши кенг фикрли, заковат ва фаҳм эгаси, турли фанларни ўзлаштирган буюк олим бўлган. Китобларни тасниф этган ва ботил эътиқод соҳибларига раддиялар берган. Мотуридия таълимотининг машҳур вакили Абул Муин Насафий …
БатафсилҲАДИС ИЛМИ АРБОБЛАРИДАН БИРИ – ИМОМ АБУ ИСО ТЕРМИЗИЙ
Ҳадис (الحديث) – яъни: жаноб пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг айтган сўзлари ва қилган амаллари тўғрисида етказилган хабарлардир. Уларда мусулмонлар жамоалари турмушининг турли диний – ҳуқуқий жиҳатлари ўз аксини топган. Ҳадисларда аслида жаноб пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг сўзи, яъни: қавли; бирор нарсага муносабати, хайрихоҳ ёки хайрихоҳ эмаслиги, қарори, яъни: тақрири; хулқ-атвори; …
БатафсилМавлоно Ўзбек хожа Шаҳрисабзий (ми? ёки) Ургутий
Мавлоно Ўзбек хожа Шаҳрисабзий XVIII асрнинг иккинчи ярмида таваллуд топган. У илм ўрганиш мақсадида Ҳиротнинг Каррух шаҳарчасидаги Ислом шайх мадрасасига боради. Бу пайтда Ислом шайх даргоҳида қирқ минг муриду шогирдлар таълим-тарбия олаётган эди. У узоқ вақт пирга хизмат қилгач, устози Ислом шайх одатий шогирдларини синовдан ўтказади. Ислом шайх Қуръони оятларидан …
Батафсил