Home / АЛЛОМАЛАР (page 29)

АЛЛОМАЛАР

Ҳадисшунос олим Имом Термизийнинг ислом оламида тутган ўрни

Аллоҳ таоло Қуръони каримда буюк ҳидоятини кимга беришлигини ҳамда унинг мақоми нақадар юксак эканлиги ҳақида марҳамат қилади: فَمَنْ يُرِدِ اللَّهُ أَنْ يَهْدِيَهُ يَشْرَحْ صَدْرَهُ لِلْإِسْلَامِ وَمَنْ يُرِدْ أَنْ يُضِلَّهُ يَجْعَلْ صَدْرَهُ ضَيِّقًا حَرَجًا كَأَنَّمَا يَصَّعَّدُ فِي السَّمَاءِ كَذَلِكَ يَجْعَلُ اللَّهُ الرِّجْسَ عَلَى الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ “Аллоҳ кимни ҳидоятга йўллашни ирода …

Батафсил

ҲОЖИ САФО ВАЛИЙ ЗИЁРАТГОҲИ

XVII аср охири XVIII асрларда тасаввуф таълимоти назарий ва амалий жабҳаларда халқ эътиқодига сингиб кетган таълимотлардан бири бўлди. Бу даврда Ҳожи Ҳабибуллоҳ Бухорий (вафоти 1699 йил), Сўфи Оллоҳёр ибн Аллоҳқули Миёнколий (1724), Бобораҳим Мулло Валий ўғли Машраб (1711), Эшони Имло (1748), Мусохонхожаи Даҳбедий (1776), Мирзо Мазҳар Жони Жонон (1781) ва …

Батафсил

Имом Байкандий ҳақида манбаларда

 Абу Яъло Халилий “Ал-иршод фи маърифати уламоил ҳадис” асарида ёзади: “Муҳаммад ибн Салом Байкандий сиқа (ишончли), Ибн Уяйна, Абдуллоҳ ибн Язид Муқриъ ва уларнинг Маккадаги тенгдошларидан, Куфада Абу Усомадан, Вакиъ, Абда ибн Сулаймондан ҳадис эшитган. Ундан Бухорий кўп ҳадис ривоят қилган. Ундан энг охирги ривоят қилган киши Муҳаммад ибн Абд …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ПОЙКАНДЛИК УСТОЗИ ИМОМ МУҲАММАД ИБН САЛОМ БАЙКАНДИЙ БУХОРИЙ

Ислом динида илм ўрганишнинг энг аҳамиятли жиҳатаридан бири бу талаби илм йўлида бир мамлакатдан бошқа бир мамлакатга, бир юртдан бошқа бир юртга сафар қилишдир. Илм йўлидаги сафар вақтида дуч келадиган машаққат, камбағаллик ва қийинчиликарни писанд этмасдан сафар қилиш эътиборга сазовордир. Қадимда ўтган муҳаддис олимлар ҳақларида шундай дейишади: улар сафар қилувчи …

Батафсил

МАҲМУД ҚОШҒАРИЙНИНГ “ДЕВОНУ ЛУҒАТИТ ТУРК” АСАРИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР МАДАНИЯТИНИ БОҒЛОВЧИ МУҲИМ МАНБА

Тарихдан маълумки, ислом дини Марказий Осиё ерларига кириб келгач, минтақа аҳолиси, хусусан, туркий халқлар қисқа муддат ичида янги динни осонлик билан ўзлаштириб, унинг барча жабҳаларини пухта ўзлаштирдилар. Зеҳнлардаги қобилият ислом қуёши билан мунаввар бўлгач туркий халқлар орасидан етук қомусий уламолар етишиб чиқа бошлади. Минтақада ижтимоий-маданий, сиёсий ҳаёт фаоллашди. Туркийлар ҳокимият …

Батафсил

САЙИД РИЗО АЛИЗОДА ВА УНИНГ УЙ МУЗЕЙИ ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ ТАРИХИДАН

Мамлакатимиз илмий салоҳиятини оширишда юзлаб фан фидойиларининг ўрни ва роли каттадир. Уларнинг илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш ҳозирги кундаги асосий масалалардан бири ҳисобланади. Зеро Биринчи Президентимиз таъбирлари билан айтганда “Ҳар бир миллат, ҳар бир халқ ўз насл насабини, келажак авлодини асраб авайлаб, унинг қадрини билса ундай миллатнинг, ундай давлатнинг …

Батафсил

Хожа Абу Закариё Варағсарий зиёратгоҳи

Мазкур зиёратгоҳ Ургут тумани Работхўжа қишлоғи, ҳозирги Зарафшон дарёсининг ирмоқларга бўлиниш жойи (тўғон боши)даги қишлоқда жойлашган бўлиб, X асрларга қадар Работхўжа – Варағсар номи билан аталиб келинган. «Работ» номи билан аталувчи жой номлари тарихда жуда кўплаб учрайди. Шунчаки тасодиф, деб қараш мумкин бўлади-ю, аммо ҳар бир «Работ» ўз тарихига эгадир. …

Батафсил

НАВҲАС ОТА ЗИЁРАТГОҲИ

Мазкур зиёратгоҳ жойлашган қишлоқ номини таҳлил қилиб, Навхоз деб қарасак: «Навхез» – яъни ерга тоза гиёҳ экмоқ маъносида келади; «Навҳас» – десак, фиғон, нола қилмоқ, азобдан мусибат етиб баланд овоз чиқармоқ, маъноларини англатади. В.Вяткин бу жой номини «Навқаз» шаклида келтириб, қадимда мазкур ҳудуд номи Муни эканлигини таъкидлаб ўтган[1]. Биз танишиб …

Батафсил

Абул Баракот Насафий ҳаёти ва унинг машҳур асари

Ватандошимиз Имом Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий Насаф шаҳрида милодий XIII – XIV асрларда яшаб ўтган Ислом оламидаги машҳур олимлардан бўлган. Алломанинг ижоди сермаҳсул бўлса ҳам, ҳаёти ҳақидаги маълумотлар манбаларда кам учрайди. У кишининг етук олим бўлиб етишишида устозларининг меҳнати катта бўлган. Ана шундай устозлардан бири таниқли …

Батафсил

АВЛИЁ ХОЖА ЗИЁРАТГОҲИ

Самарқанд бўйлаб аждодларимиз зиёратгоҳлари  тарихини ўрганар эканмиз, ҳозирги шаҳарнинг Эски қаландархона маҳалласи, Али Қушчи кўчасида Махдуми Аъзам Даҳбедийнинг авлодларидан бири бўлмиш Авлиё Хожа зиёратгоҳи жойлашганлиги, эътиборимизни тортди.  Самарқанд қози калони Абу Тоҳир хожа ўзининг «Самария» асарида шундай ёзади: «Ҳазрат Хожа Авлиё мозори. Ҳазрат Хожа Аҳрор, сирлари муқаддас бўлсин, мадрасасига бориладиган …

Батафсил