Home / АЛЛОМАЛАР (page 28)

АЛЛОМАЛАР

ДАРВИШИҚ ЁХУД ДАРВЕШ ШАЙХ АЗИЗОН ЗИЁРАТГОҲИ

Тасаввуф намояндаларидан бири Дарвеш шайх азизон Алиободий зиёратгоҳи ҳозирги Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Дарвишиқ номли қишлоқ ҳудудига жойлашган. Кўпчилик “Дарвишиқ” этимологиясига беихтиёр эътибор қаратади ва унинг мазмун-моҳиятини англашга интилади. Дарвишиқ – аслида машҳур сўфий, жаҳрия сулукининг забардаст намояндаларидан бири ҳисобланган Мавлоно Дарвеш шайх азизон Алиободий исмининг халқ тилида ўзгариб кетган …

Батафсил

ФАЗЛУЛЛОҲ АБУЛЛАЙСИЙ CАМАРҚАНДИЙ

Фазлуллоҳ Абуллайсий буюк фақиҳ Абу Лайс авлодидан бўлиб, унинг тўлиқ исми Хожа Жалолиддин Фазлуллоҳ Абулайсий (Фазлуллоҳ ибн Абдулвоҳид ибн Абулайс Самарқандий). Аллома Темурийлар даврида фаолият олиб борган машҳур кишилардан ҳисобланган. Алломанинг қачон туғилган санаси ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Тахминан 1470 йил атрофида вафот этган. Аллома фалсафа, фиқҳ ва араб тили …

Батафсил

Алоуддин Бухорий (779-841./1377-1438.) ва унинг “Ақидату Алоуддин Бухорий” номли асари

У кишининг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Алоуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ало Бухорий Ҳанафийдир. У киши 779 ҳижрий санада форс шаҳарларидан бирида туғилди ва Бухорода улғайди. У дастлаб отаси Муҳаммад ибн Ало ва Азуд Ийжининг шогирди бўлган ўзининг тоғаси Ало ибн Абдураҳмон Тошлоқийдан дарс олди. Сўнг “Шарҳу ақоид …

Батафсил

Имом Мотуридий ва унинг “Таъвилотул Қуръон” асари

Имом Мотуридий номи билан машҳур бўлган улуғ алломанинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий Самарқандий Ансорий бўлган. Камолиддин Баёзийнинг таҳқиқига кўра, Имом Мотуридийнинг насаби улуғ саҳоба Абу Айюб Ансорийга бориб тақалади. Шунинг учун у зотга “Ансорий” нисбати ҳам берилган. Имом Мотуридийнинг туғилган йиллари ҳақида тарихий манбаларда …

Батафсил

Абул Ихлос Ҳасан Ширинбулолий ва унинг қўлёзма асарлари

Аллома Мисрнинг Мануфа вилоятининг Ширинбулол қишлоғида 994/1585 йилда туғилган. Абул Ихлос Ҳасан Вафоий Ширинбулолий ўз замонасининг фиқҳ фанида энг етук ва мутааххир олимларнинг машҳур фақиҳларидан биридир. У Қоҳира шаҳридаги “Ал-Азҳар” университетида таълим олган. Шайх Ширинбулолий фиқҳ ва усулул фиқҳ фанларида етук олим бўлган. Аллома ҳанафий мазҳабида, мотуридий эътиқодида фаолият олиб …

Батафсил

ЎРТА АСРЛАР: ДАБУСИЯ ШАҲРИ ВА АЛЛОМАЛАРИ

Қадимдан ғарбу шарқни боғловчи Буюк ипак йўлидаги шаҳар, қалъа ва қишлоқлар савдо учун жуда қулай жой ҳисобланган. Айни шу йўл устида жойлашган шаҳарлардан бири Дабусиядир. Бошидан не-не қирғинбарот жангларни, шон-шавкатли кунларни кечирган Дабусия шаҳри Қутайба ибн Муслим, Чингизхон, Мирзо Бобур ва Шайбонийхон каби лашкарбошилар ва ҳукмдорлар билан юзма-юз бўлган. Бу …

Батафсил

МУХЛИСХОН ОТА ВА УНИНГ АВЛОДЛАРИ ЗИЁРАТГОҲИ (2-қисм)

3-қабртошдан шу маълум бўладики, Мухлисхон ота қабр атрофи одатий мармар тошлар билан ўралган суфа кўринишида, яъни тахминан 70 х 70 см.ли тошлардан анчагинаси синиқ, ярим синиқ ҳолатида бўлганлиги бунга далолат қилади. Мухлисхон ота тўғрисида машҳур тасаввуф олимларидан бири Муҳаммад Олим шайх Азизон томонидан ёзилган “Ламаҳот”[1] китобида қизиқарли маълумотлар келтириб ўтилган. …

Батафсил

МУХЛИСХОН ОТА ВА УНИНГ АВЛОДЛАРИ ЗИЁРАТГОҲИ

Икки дарё оралиғида туғилган, ижод қилган ва фаолият олиб борган аждодларимиз шарофатидан, ўз навбатида бу ҳудуд (Миёнкол)нинг тароватию барокотидан, унинг тавсифи эл аро манзуру машҳурдир. Миёнкол Зарафшон дарёсининг Чўпон Ота тепалиги олдида икки қисмга бўлинган: ўнгги – Оқдарё, чап томондагиси Қорадарё оралиғи, доимо жуда обод жой бўлган[1]. Миёнкол ҳақида Н.Бегалиев …

Батафсил

Имом Байкандий ҳақида манбаларда(3 қисм)

Имом Байкандийнинг “Таолиқ” асарининг бизга маълум бўлган ягона қўлёзмаси Дамашқдаги “Зоҳирийя” кутубхонасида “Исломий таржимаи ҳоллар” бўлимида 520.2 рақами билан, умумий рақамда эса, 111.113748 рақами билан сақланади. Қўлёзма 17 варақдан иборат. Ўлчами 18 х 16 см. Носих исми Аҳмад ибн Муҳаммад Шофиъий. Қўлёзма араб тилида оддий насх хатида кўчирилган. Хат жуда …

Батафсил

ҲОЖИ САФО ВАЛИЙ ЗИЁРАТГОҲИ (2-қисм)

Ҳожи Сафо Валий муқтадолик қилган “Қаландария” (“Неъматуллоҳия”) тариқати ва унинг вакиллари, шу йўналишда фаолият олиб борган мутасаввуф олимларнинг илмий ва адабий ижодиётида асосан маснавийхонлик етакчи ўрин эгаллаган. Ул зот умрининг охиригача сўфийлар тарбияси билан шуғулланиб ҳижрий 1153 (1740) йилда[1] вафот этган. Ҳожи Сафо Вали ўзидан ўзининг тасаввуфона маърифати билан бир …

Батафсил