Home / АЛЛОМАЛАР (page 37)

АЛЛОМАЛАР

Абу Али Ибн Синонинг ҳаёти ва тафсир илмига қўшган ҳиссаси

Абу Али ибн Сино юртимиз ва халқимиз номига буюк шараф келтирган энг улуғ бобокалонларимиздан биридир. У милодий 980 йили Бухоро вилоятининг ҳозирги Пешку туманига қарашли Афшона қишлоғида амалдор оиласида туғилди. Асл исми – Ҳусайн. Отаси – Абдуллоҳ Афғонистоннинг Балх – (ҳозирги Мазори Шариф шаҳрига яқин ерда) шаҳридан, онаси – Ситора …

Батафсил

“Ақоид ан-Насафий” асарининг калом илмида тутган ўрни

Тарихга назар ташлар эканмиз, диёримизда етишиб чиққан олимлар ўзларининг қимматбаҳо асарлари ва тенги йўқ китоблари билан илмнинг деярли ҳар бир соҳаси ривожига ўзларининг беқиёс ҳиссаларини қўшганлар десак, муболаға бўлмайди. Айниқса, тафсир, ҳадис, ақоид, усулул фиқҳ ва фиқҳ соҳалари ривожиланишида хизмат қилган етук ислом алломаларининг бой илмий-маънавий мероси бугун ҳам ўз …

Батафсил

Бухоро фиқҳ мактабининг шаклланиши ва алломаларининг илмий мероси

 Ироқда ташкил топган Ҳанафий мазҳаби Мовароуннаҳрга икки йўл орқали кириб келган. Биринчи йўл бевосита, Ироқда яшаган мазҳаб асосчиларидан уларнинг Балхда яшаган шогирдлари орқали, хусусан, Абу Бакр ал-Жузжоний орқали Самарқандга кириб келган. Иккинчи йўл эса бевосита, мазҳаб асосчиларидан тўғридан-тўғри Мовароуннаҳр диёрига, яъни Абу Ҳафс ал-Кабир Бухорий орқали Бухорога олиб келинади.

Батафсил

Абу Саҳл Муҳаммад ибн Аҳмад Сарахсийнинг шахсияти ва илмий мероси

Маълумки, мустақиллигимиз шарофати билан ўтмишда ўтган алломаларимизнинг маданий мероси, уларнинг ижодини ўрганиш бахтига муяссар бўлдик. Бугунги кунда ўзлигимизни англаш учун ота-боболаримиз маънавий ўгитларини, уларнинг илмий меросини ўрганиш зарурати кучаймоқда. Бу эҳтиёжни қондириш эса тарихни ўрганиш ва чуқур англаш билан бўлиши табиий.

Батафсил

Абу Шакур ас-Солимий ал-Кеший – мотуридия таълимотининг буюк намояндаси

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Аллоҳ таоло бир кишига яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди”[1] деб, айтадилар. Бинобарин, Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “У Ўзи хоҳлаган кишиларга ҳикмат (пайғамбарлик ёки Қуръон илми) беради. Кимга (мазкур) ҳикмат берилган бўлса, демак, унга кўп яхшилик берилибди. Бундан …

Батафсил

Имом Абу Юсуф шахсияти ва илмий-амалий фаолияти

Мусулмон шарқида исломий илмларнинг юксак ривожланиш даври бўлмиш VIII-IX асрлар Ислом оламида илму фан, айниқса, фиқҳ ва калом илмининг ривожи учун олтин давр ҳисобланади. VIII асрда Ҳаммод ибн Сулаймон (р.а.)нинг мумтоз шогирди ҳанафий мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа (р.а.)дан Ироқ йўналиши бўйича фиқҳ илмини ўрганган буюк фақиҳ ва мужтаҳид – Яъқуб …

Батафсил

Маърифатпарвар темурий шаҳзодалар

Тарихга назар соладиган бўлсак, милоддан аввалги даврлардан Марказий  Осиёда ташкил топган бир нечта марказлашган давлатлар ҳукмдорларини олиб борган адолатли сиёсати, ислоҳотларида давлат равнақ топганлиги ва у ерда маърифий, маданий ҳаётнинг гуллаб-яшнаганлигини кузатишимиз мумкин. Шарқ ва Ғарб давлатларини бирлаштириб йирик марказлашган давлатни барпо қилган буюк саркарда ҳамда давлат арбоби Соҳибқирон Амир …

Батафсил

МАХДУМИ АЪЗАМ (2 қисм)

Махдуми Аъзамнинг илмий мероси бой бўлиб, тасаввуф назарияси ва амалиёти, хусусан, нақшбандия таълимотини янада ривожлантириш соҳасида баракали фаолият кўрсатди.

Батафсил

МАХДУМИ АЪЗАМ (1463-1542)

Сўфий, фақиҳ, файласуф, сиёсий арбоб, нақшбандия тариқатининг раҳнамоси ва назариётчиларидан бири Махдуми Аъзамнинг тўлиқ номи – Саййид Аҳмад Хожагий ибн Саййид Жалолуддин Косоний бўлиб, 1463 йил ҳозирги Наманган вилоятининг Косон шаҳрида таваллуд топган. Айрим манбаларда 1461 йили туғилгани келтирилган.

Батафсил

МУҲАММАД ИБН ИСМОИЛ БУХОРИЙ (810-870)

Муҳаддислар имоми, ҳадис борасида мўъминларнинг амири, ҳофиз, фақиҳ, муаррих ва мутафаккирнинг тўлиқ исми шарифи – Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардазбеҳ ибн Баззазбеҳ Жуъфий бўлиб, Имом Бухорий номи билан машҳур бўлган.

Батафсил