Home / МАҚОЛАЛАР (page 50)

МАҚОЛАЛАР

АМИР ТЕМУРНИНГ АВЛИЁЛАР ВА ДИН ПЕШВОЛАРИНИНГ МАҚБАРАЛАРИГА ВАҚФ МУЛКИ АЖРАТИШИГА ОИД БАЪЗИ МАЪЛУМОТЛАР (“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ” МИСОЛИДА)

Юртимизда, умуман ислом дунёсида вақф мулки ер эгалигининг муҳим бир тури ҳисобланиб келган. Вақф сиёсати эса мусулмон давлатларининг қишлоқ хўжалиги ва диний сиёсатининг муҳим йўналиши бўлган. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”да вақфга шундай таъриф берилади: “Вақф (араб.) — мусулмон мамлакатларида давлат ёки айрим шахслар томонидан диний эҳтиёж ёки хайрия ишлари учун ажратилган …

Батафсил

СОХТА МУЖОҲИДЛАР

“Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган, сўнгра шубҳа қилмаган ва Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари ила жиҳод қилганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина (иймонида) содиқлардир” (Ҳужурот сураси, 15-оят). Баъзилари эса қандайдир обрў ёки мол-мулк орқасидан қувган гумроҳ кимсалардир. Яна баъзилари эса аламзада ҳаётда мақсадларига эришолмаган одамлардир. Улар умуман илм …

Батафсил

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ИНСОНПАРВАРЛИК ҒОЯЛАРИДАН ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ФОЙДАЛАНИШ

Буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий қолдирган маънавий мерос нафақат халқимизнинг, балки бутун инсониятнинг маънавий мулкига айланган. Чунки, ҳазратнинг инсонпарварлик ғоялари миллатидан, жинсидан, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар умуминсониятнинг манфаатига хизмат қилмоқда. Навоий ижодининг марказида инсон туради. Алломанинг назаридаги инсон ижодкор, қобилиятли, билимли, сабр-қаноатли, ростгўй адолатли, ҳалол, инсофли …

Батафсил

«Исломда кийиниш одоби»

Ислом инсонни мукаррам қилиш бўйича кўрган чоралар ичида либос масаласи ҳам бор. Бу масалада инсоннинг кийиниш маданиятига риоя қилиши ўзи учун обрў ва мартаба экани, гўзаллик ва зийнат экани бир нечта китобларимизда зикр қилинган. Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади: «Эй Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат …

Батафсил

САДРИДДИН АЙНИЙ ТАДҚИҚОТИДА БУХОРОЛИК АДИБЛАР

Ўрта Осиёнинг ўтмиши, маданияти, ўзбек ва тожик халқлари адабиётининг тарихи, бу қардош халқларнинг классик шоирлари, тазкиранавислари, адиблари ва маърифатпарвар олимлари тўғрисида тадқиқот иши олиб борган ва олиб бораётган ҳар бир илм ихлосманди шарқшунос ва адабиётшунос олим, Бухоро тарихининг моҳир билимдони Садриддин Айнийнинг (1878-1954) “Намунаи адабиёти тожик” (“Тожик адабиётидан намуналар”) асарига …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ” АСАРИДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА ОИД ҲАДИСЛАР

Инсониятнинг ижтимоийлашуви ҳаётий эҳтиёж бўлиб жамиятнинг фаровон ва барқарор ривожи унинг аъзоларининг ўзаро ҳамжиҳатлик, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкам муносабатлари орқали юзага чиқади. Жамиятда ўзига хос бир қатлам борки, уларга маънавий ва моддий жиҳатдан кўпроқ эътибор бериш зарур ҳисобланади. Ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш умумий қилиб “ижтимоий ҳимоя” деб аталади. Исломдаги ижтимоий …

Батафсил

САМАРҚАНДНИНГ ҚОРАХОНИЙЛАР ДАВРИ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

Ўрта Осиёда ислом динининг ёйилиши маънавий ҳаётдан ташқари меъморчиликка ҳам ўз таъсирини кўрсатган. VIII асрнинг бошида Самарқандни араб халифалигининг қўшини забт этгач, бу ерда ҳам ислом динининг тарқалишига замин яратилади. Юқорида таъкидлаганимиздек, янги дин ва мафкура нафақат сиёсий, балки ижтимоий-иқтисодий ҳаётга ҳам катта таъсир кўрсатади. Хусусан, бу моддий маданиятда, айниқса, …

Батафсил

Ашуро куни аҳли-аёлга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади

Ислом тақвими ўн икки ойдан иборат. Аммо биз бу ойларнинг баъзилари ҳақидагина маълумот биламиз, холос. Аксарият одамлар Рамазон ойида рўза тутишни, Зулҳижжада эса қурбонлик қилишни билади. Лекин муҳаррам ойи гўёки унчалик машҳур эмасдек. Ваҳоланки, ҳадиси шарифларда бу ой – Аллоҳ таолонинг ойи деб аталади, бошқа ҳеч бир ойга бундай шараф берилмаган. Муҳаррам ойи …

Батафсил

XIX АСРНИНГ ОХИРИ ВА XX АСР БОШИДА ЖАДИДЛАР ДУНЁҚАРАШИГА ТАЪСИР ЭТГАН ОМИЛЛАР

XIX асрнинг охири XX асрнинг боши жаҳон цивилизациясининг тараққиётида кескин бурилишлар даври бўлди. Бу даврда чуқур ислоҳотлар, биринчи ва иккинчи жаҳон уруши бўлиб, илм-фан тараққиётида туб сифатий ўзгаришлар рўй берди. Бир жамиятнинг бутунлай ёд жамият таъсирида қолиши нафақат ҳаётда балки кишиларнинг фалсафасида ҳам инқилоб ясади. XIX асрнинг охири ва XX …

Батафсил

СИБИРЬ БУХОРИЙЛАРИ ТАРИХИДАН

Ғарбий Сибирда Бухоро амирлигидан бориб яшаб қолган халқлар талайгина бўлиб улар “Сибир Бухорийлари” номи билан тарихда машҳур бўлган [1:77-85]. Сибирда яшаган Ўрта Осиёликлар хонликлар давридан олдин ҳам у ерда умргузаронлик қилган. Асрлар давомида Ғарбий Сибирь деярли Бухоро амирлигининг колониясига айланиб қолаёзганди. Сибирь Бухорийлари бу ерда яшаётган татарлар (аслида туркий халқлар) …

Батафсил