Home / МАҚОЛАЛАР (page 113)

МАҚОЛАЛАР

Мотуридийлик йўналишининг юзага келиши ва бугунги кундаги аҳамияти

Тарихдан маълумки, бизнинг ота-боболаримиз илмнинг барча соҳаларида юксак даражаларга етганлар ва мавжуд муаммоларга ечим топишда биринчи галда илм воситасидан фойдаланганлар. Жумладан, ислом динининг дастлабки босқичлари саналган VII асрдаёқ юзага кела бошлаган фикрий бўлинишлар, ақидавий қарама-қаршиликларга жавобан ислом олимлари томонидан муносиб чоралар кўрилган ва илмий баҳслар орқали уларнинг йўллари нотўғри экани …

Батафсил

ВАТАН ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ

Ватанимиз тинчлиги, осойишталиги ва фарзандларимиз ўсиб-улғайишлари, уларнинг комил инсон бўлиб вояга етишишларида, шубҳасиз юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилаётган ва тинчлиги, осойишталикни таъминловчи Ватан ҳимоячиларининг ўрни беқиёсдир. 1992 йил 14 январь Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилди. Шу муносабат билан юртимизда 1993 йилнинг 29 декабрида 14 январь юртимизда “Ватан ҳимоячилари куни” ­­– деб эълон …

Батафсил

Неъматнинг қадрига етайлик

Юртимизда охирги йилларда барча соҳаларга катта эътибор қаратилмоқда. Ёшларнинг ўқиши, таълим олиши, ўзларининг мутахассисликлари ва қизиқтирган соҳалари бўйича меҳнат қилишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилган ва берилмоқда. Президент мактаблари, ижод мактаблари, янги-янги институт ва университетлар, хусусий мактаб ва олийгоҳлар очилмоқда. Буларнинг ҳаммаси давлатнинг ёшлар сиёсатига катта эътибор қаратаётганидан дарак беради. …

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Ўзбекистонда 2016 йилдан эътиборан туризм мамлакат иқтисодиётининг муҳим соҳаларидан бири деб эълон қилинди. Мазкур йиллар давомида туризмнинг барча йўналишлари қатори зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ҳам кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилди. Натижада, мамлакатимизга келаётган сайёҳлар сони сезиларли даражада ошишига эришилди. Мазкур мақола Ўзбекистонда Зиёрат туризмининг ривожланиши ва унинг натижаларига бағишланган. Ўзбекистон …

Батафсил

Такфирчилик – энг оғриқли муаммо

Мазҳаббошимиз Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг “Фиқҳул акбар” китобида бундай ёзилган: “Бирор мусулмонни қилган гуноҳи сабабли кофирга чиқармаймиз, гарчи у кабира гуноҳ бўлса ҳам, башарти уни ҳалол деб эътиқод қилмаган бўлса, ундан имон исмини олиб ташламаймиз, уни ҳақиқий мўмин деб атайверамиз, уни фосиқ мўмин деб аташ мумкин, фақат кофир эмас”. «Куфр» сўзи …

Батафсил

Мутакаббирлик ёмон хислат

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ يَا بُنَيَّ أَقِمِ الصَّلَاةَ وَأْمُرْ بِالْمَعْرُوفِ وَانْهَ عَنِ الْمُنكَرِ وَاصْبِرْ عَلَىٰ مَا أَصَابَكَ ۖ إِنَّ ذَٰلِكَ مِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ وَلَا تُصَعِّرْ خَدَّكَ لِلنَّاسِ وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحًا ۖ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ “Эй ўғилчам, намозни тўкис адо қил, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар ва ўзингга …

Батафсил

Ватанни асраш ҳар бир инсоннинг бурчидир

Ватан – бу инсоннинг туғилиб ўсган ери, унинг гўдаклик чоғиданоқ меҳр қўйган ўчоғи, маҳалласи ва қишлоғи билан таърифланади. Ватан сўзи араб тилида туғилиб ўсган жой, она юрт маъносини англатади. Ватанга муҳаббат юксак инсоний фазилат. Бу борада: “Ватанни севмоқ имондандир” ҳикматини эсга олишнинг ўзи кифоядир.  Бизга маълумки, Ватанга бўлган муҳаббат жой, …

Батафсил

Миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий кўринишлари ва оқибатлари

   Миссионерлик сўзи лотинча “юбориш”, “вазифа топшириш”  деган маъноларни англатади. Миссионер эса “вазифани бажарувчи” кишини англатади.   Прозелитизм эса, бирон бир динга ишонган фуқарони мажбурлаб ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга қаратилган ҳаракатларни англатади. У ўз моҳиятига кўра миссионерликнинг таркибий қисми ва энг юқори кўриниши ҳисобланади.   …

Батафсил

Ақидапараст оқимларнинг ислом бирлигига таҳдиди

Барчамизга маълумки, муқаддас ислом дини бутун башариятни доимо эзгу ишларни қилишга, инсонларни бир-бирлари билан чиройли муомалада бўлишга, гўзал одоб-ахлоқли ҳамда инсонни маънавий комиллик сари етаклашга хизмат қилувчи энг гўзал диндир. “Ислом” сўзининг луғавий маъноси ҳам тинчлик-осойишталик маъноларни ўзида мужассам қилган. Ислом дини инсонларни ҳамжиҳатлик ва иноқликка чорлаб, фирқаларга бўлинишни, миллатчилик …

Батафсил

Ношукрлик ва бесабрлик қашшоқликнинг белгиларидандир

Аллоҳ таоло биз бандаларни санаб-саноғига ета олмайдиган даражада беҳисоб неъматлардан баҳраманд қилар экан, У ўз навбатида ана шу неъматларнинг шукрини адо этиб бормоғимизга буюради. Албатта, Аллоҳ таоло ана шунда зиёдалик давлатини насиб этади. Ҳадиси шарифда бу ҳақда марҳамат қилиниб: “Аллоҳ таоло бандага каттами, кичикми бир неъмат берса ва банда унинг …

Батафсил