Home / МАҚОЛАЛАР (page 37)

МАҚОЛАЛАР

ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИНИНГ ИЛМИЙ МEРОСИ — БEБАҲО МАЪНАВИЙ БОЙЛИК СИФАТИДА

Тарихий илдизлари уч минг йилдан чуқурроқ қадимиятга бориб тақалувчи ўзбек давлатчилиги кўп маротаба юксалишлар ва эврилишлар даврини бошдан кечирган. Энг қадимги давлат уюшмаларининг шаклланиши натижасида тараққий топган давлатларнинг вужудга келиши, бу давлатларнинг Ғарб ва Шарқ мамлакатлари билан «Буюк Ипак йўли» орқали олиб борган алоқалари самараси ўлароқ Марказий Осиё халқлари маданиятининг …

Батафсил

Кибермаконда дин ниқобидаги киберҳужумлар таҳдидига қарши кураш

Кибермакон интернет тармоқлари орқали амалга ошириладиган мулоқот майдонини ифодаловчи воқелик сифатида 1990 йилдан бошлаб кенг миқёсида ривожланиб, такомиллашиб келмоқда. Кибермакон тушунчасини дастлаб канадалик ёзувчи Уилям Гибсон 1982 йил «Burning Chrome» номли ҳикоясида ёзади. Кейинчалик, Гибсоннинг 1990 йилда ёзиб тугатган «Neuromancer» номли техно-утопик фантастик трилогиясида қўллаган. Асардаги кибермакон тушунчаси миллионлаб одамларнинг …

Батафсил

ШАРҚ – МУТАФАККИРЛАР ДИЁРИ

Маъмун академиясида Мовароуннаҳрлик олимлар. Хорун ар-Рашид ташаббуси билан Бағдодда илмий Марказ-Академия («Байт ул-Хикма»)-ташкил этилиб, унга барча мусулмон ўлкалари, жумладан Ўрта Осиёдан ҳам олим ва фозиллар тўпланган. Бу марказда Мовароуннаҳр ва Хуросондан келган Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Марвозий, Марварудий, Жавҳарий каби олимлар Бағдод академиясини жаҳонга машҳур бўлишида оʼзларининг катта ҳиссасини қўшганлар. …

Батафсил

СОФ ЭЪТИҚОД ДУШМАНЛАРИ

Тинчлик, миллатлар ва динлараро бағрикенглик, Ватанни ардоқлаш, оилани муқаддас санаш каби ғояларни тарғиб қилувчи динимиз номига доғ туширган, бутун дунё нигоҳида ислом динини «терроризм дини»га айлантиришга хизмат қилаётган, мусулмонларни ислом цивилизацияси ривожига қўшган тарихий хизматини йўққа чиқараёзган сохта салафийлик XXI асрда мусулмонлар бошига келган энг катта мусибат бўлди. Бу оқим …

Батафсил

ИШОРАИ САББОБАДА КЎРСАТКИЧ БАРМОҚНИ ҚИМИРЛАТИШ

“Ишораи саббоба” – бу намозда ташаҳҳуднинг “Лаа илааҳа иллаллооҳу” калимасини айтиш чоғида ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғини юқорига кўтаришга айтилади. Кўрсаткич бармоқ араб тилида “саббоба” дейилади. Мазкур ишора ушбу бармоқ билан бажарилгани учун “ишораи саббоба” деб номланган. Бу калима нафий ва исботни ўз ичига олган бўлиб, ишора ҳам шу иккисини ўз …

Батафсил

ЖАЛОЛИДДНИН РУМИЙНИНГ ФАОЛИЯТИ ВА ИЛМИЙ МEРОСИНИ ЎРГАНИШНИНГ АЙРИМ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад ибн Баҳовуддин Валад ал-Балхий Румий номи билан жаҳонга донг таратган алломанинг тахаллуси борасида ҳам фан оламида бир қатор гипотезалар мавжуд. Мавлоно туғилган жойи нисбатига кўра «Балхий», дўсти Шамс Табризий хотирасига «Табризий» ва яшаш маконига кўра «Румий» тахаллуслари остида ижод қилди. Бу номлар орасида эса у кўпроқ Румий …

Батафсил

АДАШГАН ОҚИМЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШДА КАЛОМ ИЛМИНИНГ АҲАМИЯТИ

Барчамизга маълумки, Ислом дини ҳақида билимларини ошириш мақсадида ўқиб-ўрганаётган, хусусан интернет тармоғидан фойдаланаётган юртдошларимиз, айниқса ёшларнинг сони ортиб бораяпти. Аммо, ана шу сайтларнинг барчасида ҳам ақидавий масалаларда бизнинг диёримизда анъана бўлган Мотуридия ақидасига мувофиқ фикрлар берилмайди. Ақида масалаларида етарли билимга эга бўлмаганлар ўзлари билмаган ҳолда Мотуридия ақидасига хилоф бўлган масалаларда …

Батафсил

МАҲМУД ЛОМИШИЙНИНГ “ТАМҲИД” АСАРИДА “АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРИШ” МАСАЛАСИ

Калом илмидаги мавзулар орасида қиёматда Аллоҳ таолони кўриш масаласи алоҳида ўрин эгаллайди. Тарихда адашган тоифалар томонидан турли талқин қилинган мазкур мавзу бўйича аҳли сунна вал жамоа нақлий ва ақлий далиллар асосида ўз қарашини илгари сурган. Бу борада мутакаллим Маҳмуд Ломиший ўзининг “Тамҳид” асарида шундай дейди: “Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига …

Батафсил

ИХТИЛОФ ДИНИМИЗГА ЗАРАРДИР

Ўзининг Каломи шарифида «Агар билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг», деб марҳамат қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. «Ихтилоф қилманглар! Яна қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин!», деган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин. Ҳар бир масалани Қуръон ва ҳадис орқали батафсил баён қилиб, бизларга фақатгина амал қилишнигина қолдириб кетган уламоларимизга …

Батафсил

ИХТИЛОФДАН САҚЛАНАЙЛИК!

Инсоннинг оиласи тинч, яшаб турган манзил-макони осойишта экан унга оила равнақи, фарзандларининг таълим-тарбияси, келажаги ва истиқболига олиб борувчи барча омилларга муяссар бўлажак. Бундан ташқари, жамиятда ҳаёт кечираётган одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқатлари, меҳр-мурувватларининг самимий бўлиши асосан хотиржам бўлишга боғлиқдир. Шу маънода Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадисларининг бирида тинчлик …

Батафсил