Маълумки, ҳақиқий маънавият ўзликни англаш орқали бўлади. Бунинг омиллари ва асослари эса муқаддас динимиз бўлган исломда мавжуддир. Яқин ўтмишимизда халқимиз бошига оғир кунлар тушди ва юртимиз мустамлакачилик сиёсати остида қолди. Натижада миллий-маънавий таназзул ҳолатлари юз кўрсатди. Аммо умидли жиҳати шу эдики, тарихий Мовароуннаҳр ўлкаси ўзининг шон-шавкатли ўтмишига эга бўлиб, айнан мана …
БатафсилЗАРАФШОН ВОҲАСИ ТАРИХИНИНГ ЎРГАНИЛИШИДА “ДЕВОНУ ЛУҒОТИТ ТУРК” АСАРИДАГИ ТАРИХИЙ МАНБАЛАР ВА ЭТНОНИМЛАР
Марказий Осиё тарихида сиёсий ақл-идрок билан маънавий жасоратни, диний дунёқараш билан қомусий билимдонликни ўзида мужассам этган буюк арбоблар кўп бўлган. Уларнинг номлари, жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган буюк ҳиссалари ҳозирги кунда бутун дунёга маълум, илмий намояндаларнинг асарлари орқали миллат тарихини тиклаш ва яратишда уларнинг асарлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани …
Батафсил“ШАРҲ АТ-ТАЪАРРУФ”НИНГ ҚЎЛЁЗМА НУСХАЛАРИ
Хожа Абу Иброҳим Исмоил бин Муҳаммад бин Абдуллоҳ Мустамлий Бухорий (ваф. 1043 й.) қаламига мансуб тасаввуфга оид “Шарҳ ат-таъарруф ли-мазҳаб ат-тасаввуф” (“Тасаввуф йўлини таништириш” асарига шарҳ”)[1] асари Калободий Бухорийнинг “Ат-таъарруф ли-мазҳаб аҳл ат-тасаввуф” (“Тасаввуф аҳли йўлини таништириш”)[2] асарига шарҳ сифатида ёзилган бўлса-да, нафақат ўзининг шарҳланувчи асардан бир неча бор катта …
Батафсил“ИСТИЛОҲ ИЛМИ” ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?
Маълумки, динга оид илмлар ичида энг шарафлиси Қуръони каримга тегишли илмлар бўлса, ундан кейинги даражада ҳадис ва унга тааллуқли илмлар туради. Суннат Қуръони каримнинг муфассири ҳамда унинг мақсадларини шарҳловчи бўлганлиги боис Ислом уламолари ҳадиси шарифларни катта аҳамият билан ўрганганлар. Ҳар бир илмнинг ўз истилоҳлари бўлгани каби, ҳадис илмининг ҳам истилоҳлари …
БатафсилУСТОЗНИ ЁД ЭТИБ…
Бутун умрини буюк алломаларимиз меросини тадқиқ этиш илмига бағишлаган замонамизнинг буюк алломаси “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов 80 ёшида вафот этди… ХОТИРА… Муборак ҳадиси шарифларда “Ал-у’ламау варасату-л-анбиё”, яъни, “Олимлар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир”, деб таъкидланган. Буни ғазал мулкининг султони, буюк мутафаккир бобокалонимиз Алишер …
БатафсилАЛОУДДИН УСМАНДИЙНИНГ “БАЗЛУ-Н-НАЗАРИ ФИ УСУЛИ-Л-ФИҚҲ” АСАРИ – УСУЛУ-Л-ФИҚҲГА ДОИР МУҲИМ МАНБА
Мовароуннаҳр тарихи, маданияти ва маънавиятини юксак даражага кўтаришда самарқандлик алломаларнинг ҳам ўрни беқиёс бўлган. Бу соҳада нафақат Самарқанд шаҳри балки, унга қарашли бир қанча қишлоқларидан етишиб чиққан муҳаддис, фақиҳ, мутакаллим ва дунё илм-фани тараққиётига муносиб ҳисса қўшган алломаларни ҳам тилга олиб ўтишимиз мумкин. Самарқанд қишлоқларида яшаб илмий фаолият олиб борган …
БатафсилМОТУРИДИЯ КАЛОМ МАКТАБИГА ОИД ЯНГИ МАНБАЛАР ТАҲЛИЛИ
Мовароуннаҳр калом илми ривожида, шубҳасиз буюк мутакаллим Абу Мансур Мотуридийнинг (ваф. 333/944 й.) ўрни ниҳоятда катта бўлган. У яшаган даврга келиб (IX асрнинг охири – X асрнинг биринчи ярми) ислом динида пайдо бўла бошлаган турли гуруҳ ва фирқаларнинг сони кўпайиб кетган эди. Бу ҳол имон-эътиқод масалаларида кўплаб ихтилофларни келтириб чиқарди. …
БатафсилОдоб-ахлоқ инсоннинг юксак фазилатидир
Ҳар бир ота-она фарзандига тарбия-одоб берар экан, энг аввало саломлашишни ўргатади. Жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки халқ йўқ. Бежизга доно халқимиз “Гапнинг боши-калом, одоб боши-салом” демаган. Бирор нотаниш киши билан кўришиб-танишмоқчи бўлсангиз, салом беришингиз билан гап-гапга қовушади, ўртадаги бегонасираш ноқулайлик барҳам топади. Ҳатто сизга қаршилик қилиб …
БатафсилФИҚҲИЙ ИХТИЛОФЛАР
“Ал-фиқҳу-л-муқорин” (Қиёсий ҳуқуқшунослик) ёки “Илму-л-хилоф” (Хилоф илми) ‒ бу исломий фиқҳий илмлардан биридир. Унда муайян фиқҳий масалаларнинг ҳукмлари борасидаги фақиҳларнинг далиллари, тушунишлари ва қиёслашларига кўра ихтилофлари ҳақида баҳс юритилади. Унинг истилоҳий маъноси қуйидагича келади: عِلْمٌ يَبْحَثُ فِي تَعَارُضِ الآرَاءِ الشَّرْعِيَّةِ وَكَيْفِيَّةِ الاسْتِدْلَالِ وَدَفْعِ الشُّبَهِ. Хилоф илми ‒ шаръий фикрлардаги тафовут, …
БатафсилМАВЛИДИ ШАРИФ ТАРИХИ ВА ТАРТИБОТЛАРИ
Башариятни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга олиб чиққан зот – Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб (с.а.в.) Макка шаҳрида, Абдулмуттолиб хонадонида милодий 571 йилнинг тўртинчи ойининг душанба куни эрталаб таваллуд топдилар. Бу қувончли ҳодиса ҳижрий-қамарий ой ҳисобида Робиъу-л-аввал ойининг ўн иккинчи (баъзи манбаларда эса тўққизинчи, ўн, ўн биринчи) кунига тўғри келади, …
Батафсил