Аллоҳ таолонинг хоҳ мўмин бўлсин, хоҳ кофир бўлсин, бандаларига берган неъматлари саноғи йўқ даражада кўпдир. Бу ҳақида Аллоҳ таолонинг Ўзи хабар бериб: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмассизлар”, [1] деб марҳамат қилган. Инсон ўзига берилган неъматлар завол топишини истамайди, аксинча, улар бардавом ва бунданда зиёда бўлишини хоҳлайди. Бунга шукр …
Батафсил«ЛУБОБУЛ КАЛОМ» АСАРИДА «ИЙМОН» ВА «ҚАДАР» МАСАЛАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Мовароуннаҳр тарихи, маданияти ва маънавиятини юксак даражага кўтаришда самарқандлик алломаларнинг ҳам ўрни беқиёс бўлган. Бу соҳада нафақат Самарқанд шаҳри балки, унга қарашли бир қанча қишлоқларидан етишиб чиққан муҳаддис, фақиҳ, мутакаллим ва дунё илм-фани тараққиётига муносиб ҳисса қўшган алломаларни ҳам тилга олиб ўтишимиз мумкин. Шундай алломалардан бири, ўз даврининг машҳур фақиҳ …
БатафсилЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ИМОМ БУХОРИЙ ҲАДИСЛАРИНИНГ ЎРНИ
Имом Бухорий, Имом Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Бурҳониддин Марғиноний ва бошқа кўплаб алломаларимиз тарғиб этган исломий қадриятлар маънавий ҳаётимиз ва дин-диёнатимиз кўзгуси ҳисобланади. Диёримизда яшаб, фаолият кўрсатган аждодларимиз Исломни юксак маданият ва цивилизация даражасига кўтаришганини бутун мусулмон олами эътироф этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган …
БатафсилКАЛОМ ИЛМИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
Калом илми атамаси – диний ақидавий ғоя ва мафкураларни ишончли далилларга таяниб ўрганишга айтилади. Яъни ишончли саҳиҳ нақлий ва ақлий-мантиқий далиллар асосида диний эътиқодга доир соғлом ақидавий маълумотларни ўзлаштиришдан иборатдир. Уламолар калом илмига турли хил таъриф берганлар. Аҳмад Ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Валалий Микносий ўзининг “Фалсафату-т-тавҳид ав-ашрафу-л-мақосид” номли китобида: “У …
БатафсилАБУ НАСР ФОРОБИЙ АСАРЛАРИДА ШАХС ВА ЖАМИЯТ МУАММОСИ
Марказий Осиё мутафаккирларининг психологияга доир фикрларини ўрганиш – уларнинг психология фани тараққиётига қўшган ҳиссаларини белгилайди, бугунги кунда долзарб бўлган психология фани муаммоларини ечишга хизмат қилади, фанда умуман ўрганилмаган баъзи жиҳатларни илмий муомала-муҳокамага киритишга имкон беради. Бугунги глобаллашиш замонида фалсафа, мантиқ, тарих, адабиётшунослик ва психология фанлари интеграциясини юзага келтиради. Шарқ илк …
БатафсилШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ ИЛМИЙ ИЖОДИДА ВИРТУАЛИСТИКА МАСАЛАЛАРИ
Фан жамиятнинг ижтимоий инфраструктурасини ташкил қилади. Бундай структуранинг асосий функцияси илмий ва технологик қадриятлар яратишдир. Назария, таълимот, ғоя кўринишига эга бўлган илмий қадриятларни яратадиган субъект-тадқиқотчи ва илмий жамоадир. Тадқиқотчилар жамоаси фаолиятини йўналтирадиган, олдин ишлаб чиқилган ва кейинги изланиш натижаларини солиштириш имкониятини берадиган тузилма тадқиқот парадигмаси ёки илмий тадқиқот дастуридир. Ҳар …
БатафсилОИЛА – НИКОҲ МУНОСАБАТЛАРИДА ИСЛОМ ҲУҚУҚИ МАНБАЛАРИНИНГ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ
“Биз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаш, хонадонларда тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини яратиш, маънавий-маърифий ишларни аниқ мазмун билан тўлдиришдан иборат бўлмоғи зарур. Дарҳақиқат, асрлар давомида ўз эътирофини топган ва диний-ахлоқий қадриятлар даражасига кўтарилган оилавий муносабатларда ҳалол яшаш, меҳнат қилиш, фарзанд тарбияси ижтимоий ҳаёт тарзини ривожлантириш манбаидир”, дея …
БатафсилАББОСИЙ ХАЛИФАЛАРНИНГ ҚОҲИРАДАГИ ФАОЛИЯТИ БОРАСИДА
Тарихдан маълумки, 1258 йилда Аббосийлар ҳукмронлиги қулаб, мўғуллар Бағдодни қўлга киритди ва охирги халифа Мустаъсим, унинг ўғли ва кўпгина аббосийлар ўлдирилди. 1260 йил 3 сентябрда султон Қутуз бошлиқ мамлук қўшинлари мўғул аскарлари устидан Айн-Жаллутда эришган ғалаба мўғулларни Кичик Осиёдаги бошқа давлатларга ўз юришларини тўхтатишига мажбур қилган [3: 582]. Биронта мусулмон …
Батафсил“АЛ-ЖОМИЪ АС-САҲИҲ” АСАРИДА ИНСОН ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ БОРЛИҚДАГИ ЎРНИ МАСАЛАЛАРИ
Ислом ва ислом фалсафасида инсон масаласи марказий ўринда туради. Қайси мавзу тўғрисида сўз юритилмасин унинг ижтимоий моҳияти, диний-илмий аҳамияти инсон орқали, унинг жамият билан муносабатлари орқали очиб берилади. Ушбу анъана буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг “ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” асарида ҳам марказий ўринда туради. Ислом фалсафасида дунёвий-илмий ва диний-трансцендентал ёндашувларнинг уйғун келиши инсон …
БатафсилДинлараро бағрикенглик – барқарорлик омили
Динлараро бағрикенглик ғояси хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, у ҳалоллик, тинчлик, яхшилик ва дўстлик каби бир қанча эзгу фазилатларга таянади. Инсонларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва бағрикенгликка …
Батафсил