Home / МАҚОЛАЛАР (page 57)

МАҚОЛАЛАР

АЛЛОМАНИНГ ОНАСИ

Ислом динида фарзанд тарбияси ибодат даражасидаги амаллар қаторига киради. Шу сабабли донишманд ота-боболаримиз, оқила оналаримиз фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор берган. Тарихга назар ташласак, бунга жуда кўп мисолларни кўрамиз. Жумладан, муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг буюк олим бўлиб етишишида ота-онасининг улкан хизматлари, узоқ йиллик машаққатлари мужассамдир. Имом Бухорийнинг отаси Исмоил ибн Иброҳим …

Батафсил

ТАСАВВУФДА БАҲОУДДИН НАҚШБАНДНИНГ ИСЛОҲОТЧИЛИК ФАОЛИЯТИ

Ўн иккинчи ва ўн бешинчи асрларда Ўрта Осиё халқлари орасидан Шарқ ирфоний тафаккури тараққиётига улкан ҳисса қўшган бир тизим мутафаккир мутасаввифлар етишиб чиқди. Бу даврларда Мовароуннаҳр ва Хуросонда тасаввуфнинг яссавия, кубравия, қодирия ва, айниқса нақшбандия тариқати маънавий ҳаётда муҳим роль ўйнаганлиги тарихдан маълум. Исломий аҳкомлар ўчоғи Бухородан етишиб чиққан Баҳоуддин …

Батафсил

«ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ»: ОДИЛЛИК ВА АДОЛАТ, ҲУҚУҚ ВА МАЪНАВИЯТ

Тузук нима? «Тузук» сўзининг луғавий маъноси қонун-қоидалар тўплами, низом, деган маъноларни англатади. Бошқача айтганда, тузук — конституция (лотинча «Constitution» — тузилиш, тузук), яъни давлатнинг Асосий қонуни. Шу маънода «Темур тузуклари» Шарқ ва Осиё мамлакатлари цивилизациясига хос алоҳида шаклдаги конституциявий ҳужжат хусусиятига эга бўлиб, Марказий Осиё минтақаси халқлари тақдирига шариат қонунлари …

Батафсил

Таровиҳ намози қандай ўқилади?

Хабарингиз бор, 1 апрелдан бошлаб таровиҳ намози ўқилмоқда. Таровиҳ намози қандай намоз ва унинг ўқилиш тартиби қандай? Таровиҳ – истироҳат маъносидаги «тарвиҳа» сўзининг кўплигидир. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз шундай номланган. Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровиҳ намози ўқишдир. …

Батафсил

БАҒРИКЕНГЛИК ВА ТИНЧЛИК – ТАРАҚҚИЁТ ВА ФАРОВОНЛИК ОМИЛИ

Маълумки, Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудуди қадим асрлардан турли маданият, тил, урф-одат, турмуш тарзига эга бўлган, хилма-хил динларга эътиқод қилувчи, бир-бирига ўхшаш бўлмаган кўплаб халқлар яшаб келаётган минтақадир. Ўзбекистон ҳудуди жуғрофий нуқтаи назаридан муҳим савдо йўллари чорраҳасида жойлашгани, бу заминдаги салтанатлар кўплаб давлатлар билан иқтисодий алоқалар қилгани маҳаллий халқларнинг диний …

Батафсил

Ҳазрат Навоий рўза хусусида…

Ҳазрат Мир Алишер Навоий ислом арконларидан, диний билимлардан етарлича хабардор бўлганларини яхши биламиз. Ҳазратнинг «Сирожул-муслимин» номли асари айнан ислом рукнларига бағишланган. Китобнинг битилиш сабабида келтирилишича, кунларнинг бирида бир самарқандлик ростгўй, билимдон зот Ҳазрат Навоийнинг ҳузурига келиб, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг илтимосини етказади. Хожа Аҳрор Ҳазрат Навоийдан ислом динидаги рукнлар, фарз, суннат …

Батафсил

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ АСАРЛАРИДА ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ҒОЯЛАР

Навоий фалсафасининг, унинг инсон ҳақидаги фикрларини, эстетик ғояларини, борлиқ ҳақидаги фикрларини англаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир. Навоийнинг мутлақ борлиқ мавжудлигини тан олиб, уни замон ва макон нуқтаи назаридан чексиз деб изоҳлайди. Борлиқни аввали ва охири йўқ, деб ҳисоблайди. “Ҳайрат ул-аброр” асарида Навоий мутлақ борлиққа шундай таъриф беради: Эй сенга …

Батафсил

Диний бағрикенглик – тараққиёт омили

Тарихга назар соладиган бўлсак, юртимизда ҳамиша ижтимоий ҳамкорлик руҳи ва бағрикенгликни тарғиб этувчи қадриятлар устувор бўлиб келганидан далолат беради. Мустақиллик туфайли ўзлигимизни англаш, маънавий қадриятларимизни тиклаш жараёни кечаётган ҳозирги пайтда умуман динга ва айниқса ота-боболаримиз дини бўлиб келган ислом динига муносабат тубдан ўзгарди. Бу соҳадаги ютуқлар ва ўзгаришларни санаб ўтишга …

Батафсил

«Фарзандларимиз-фарзандларимиз…»

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! «Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!» деб, (Каломуллоҳ Қуръони каримнинг Қалам сураси 4 ояти)да марҳамат қилиб, макорими ахлоқни такомиллаштириш учун юборилган Жаноби севимли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаган Парвардигори оламга беҳисоб ҳамду саноларимиз бўлсин! «Ҳақ бўлатуриб тортишувни тарк қилган киши учун жаннатнинг чеккасида бир қаср бино қилинишига; ҳазил бўлса ҳам …

Батафсил

Бидъат нима?

Сохта салафийларнинг Ҳанафий мазҳабига зид асосий даъволарига кўра ҳар қандай янгиликни “бидъат” деб ҳисоблаб, уни рад этадилар. “Бидъат” сўзи луғатда “ўхшаши бўлмаган янги нарсани пайдо қилиш, диний ақидаларга киритилган ўринсиз ислоҳ”, – деган маънони билдиради. Истилоҳда эса Аллома Иззиддин ибн Абдуссалом шундай таърифлаганлар: اَلْبِدْعَةُ فِعْلُ مَا لَمْ يُعْهَدْ فِي عَصْرِ …

Батафсил