Home / МАҚОЛАЛАР

МАҚОЛАЛАР

Қоидабузарлик ўзганинг ҳақига хиёнатдир

Афсус, кунда-кунора йўлларда аянчли автоҳалокатлар содир бўлади. Барчаси йўл ҳаракати қоидаларини билмаслик ва унга риоя қилмаслик, ҳайдовчилик одоби етишмаслигидан келиб чиқади. Ҳолбуки, уловда юрган киши ўзини ва ўзгаларни хатарга қўймаслиги зарур. Жумҳур уламолар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш вожиб эканини таъкидлашади. Чунки бундан ҳамманинг фойдаси кўзланади. Шаръий қоидаларга кўра, ҳайдовчи ўзгаларнинг жони, молига етказган зарари …

Батафсил

МУҚАДДАС МАНБАЛАРДА МАРҲУМЛАРНИ ХОТИРЛАШ ВА ТИРИКЛАРНИ ҚАДРЛАШ ҲАҚИДА

Ислом дини инсонларни одоб-ахлоқ, яхшилик ва эзгуликка чорлайди. Шу боис, ислом динида ўтганларни хотирлаш, уларнинг ҳақига дуо қилиш  ва тирикларни қадрлаш тарғиб қилинади. Қуръони каримда Аллоҳ таоло мусулмон умматини ўтганларни хотирлаб, ҳақига дуо қиладиган уммат, деб таърифлаган. Динимизда ўтганларни эслаш, ҳаққига дуо ва хайр эҳсон қилиш ибодат саналади. Шу билан …

Батафсил

ЗАИФ ВА ТЎҚИМА ҲАДИСЛАРГА НАЗАР

Ҳаётда ўрнини топмаган, одамлардан норози, хориждан “паноҳ тилаган” айрим шахслар “четга чиқиб билдимки, юртимизда амал қилинаётган кўплаб ҳадислар заиф ёки тўқима экан, ҳозир бизда ҳадис илми ривожланмаганми!?” деган савол билан фитнали даъволарни илгари сурмоқда. Бундай қарашлар кўпинча ҳадис илмининг тарихи ва методологиясини етарлича билмаслик натижасида пайдо бўлади. Бу саволга “дин …

Батафсил

ҲИЖРАТ ВА УНИНГ НОТЎҒРИ ТАЛҚИНИ

Ҳижрат ўта нозик масалалардан ҳисобланади. Чунки у инсоннинг яшаш жойи, дини ва жамият билан муносабати каби муҳим жиҳатлар билан боғлиқ. Шу сабабли уламолар бу масалага Қуръон ва Суннатга таяниб, жуда эҳтиёткорлик билан ёндашган. Афсуски, айрим тоифалар одамларнинг оят ва ҳадисларни чуқур тушунмаслигидан фойдаланиб, уларни ўз ғаразли мақсадлари йўлида талқин қилмоқда. …

Батафсил

Умрбоқий меросдан – янги юксалишга

Мамлакатимиз азал-азалдан жаҳон тамаддуни тараққиётига беқиёс таъсир кўрсатган, унга янги руҳ, янги мазмун бағишлаган муқаддас макон сифатида эътироф этиб келинади. Бу заминда шаклланган илмий ва маънавий мерос асрлар давомида инсоният тафаккурига йўл кўрсатиб келгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Бугунги кунда эса дунё ҳамжамияти юртимизнинг мутлақо янги босқичга кўтарилган тараққиётини диққат …

Батафсил

ИСЛОМДА МАЪНАВИЙ ПОКЛИК

“Маънавий поклик” тушунчаси инсон маънавиятининг юксаклиги, бойлиги, теранлигини тақозо этувчи фазилатлар мажмуини ифодалайди. У инсоннинг балоғатга етганидан умрининг охирига қадар қандай маънавий мезонлар асосида ҳаёт кечиришини белгилайдиган билим, тарбия, тажриба ва тасаввурлардан таркиб топади. Маънавий поклик ҳақида сўз юритишдан аввал маънавиятнинг ўзига қисқача тўхталсак. Арабча “маъно”, “маънолар мажмуи” мазмунидаги бу …

Батафсил

ИХЛОС ВА УНИНГ ЭЪТИРОФИ: МУВОЗАНАТ ҚАЕРДА?

Сўнгги пайтларда айрим доираларда “мўмин киши одамлардан ҳеч қандай эътибор ё мукофот кутмаслиги, дин йўлига чиққан инсон натижа ҳақида ўйламаслиги керак, шунингдек, одамлардан мақтов ё ташаккур эшитишга ҳаққи йўқ” деган мазмундаги гап-сўзлар тарқалмоқда. Бир қарашда бу фикрлар чин ихлосга даъватдек туюлса-да, аслида илмий ва шаръий жиҳатдан жиддий муаммоларни ўз ичига …

Батафсил

Бемор зиёрати ва таъзия билдириш одоблари

Бемор биродарининг ҳолидан хабар олиш мўмин кишининг бурчидир, гарчи ғайридин бўлса ҳам. Беморнинг ҳузурига янги кийимлар билан кирилмайди. Табассум билан кирилиб, беморнинг бош тарафида ўтирилади. Беморга очиқюзлилик, табассум ва шафқат билан муомала қилинади. Беморнинг пешонасига ёки қўлига кафтни қўйиб, ҳол сўраш яхши. Беморнинг юзига кўп қарамаслик ва кўп гапирмаслик зарур. …

Батафсил

ЭЪТИРОФ (4-қисм)

Албатта, Президентимиз томонидан мамлакатимизда  амалга оширилаётган барча ислоҳотларни мўъжаз мақолада ёритиб беришни имкони йўқ. Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний соҳада амалга оширилган ислоҳотларни қисман зикр қилдик. Мазкур ислоҳотлар мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, бағрикенглик ва маънавий барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда. Юртимиздаги ислоҳотлар жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда. Хусусан, 2022 йил 8 июнь …

Батафсил

ЭЪТИРОФ (3-қисм)

Президентимиз ташаббуси билан Янги Ўзбекистонда диний илмларни ўрганиш борасида ҳам катта ишлар қилинди. Хусусан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий маркази, Баҳоуддин Нақшбанд илмий маркази, Бурҳониддин Марғиноний илмий маркази ва Ислом цивилизацияси маркази фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу марказларнинг ташкил қилинишидан кўзланган асосий мақсад ислом динининг дунё цивилизациясига …

Батафсил