Home / МАҚОЛАЛАР (page 47)

МАҚОЛАЛАР

ИМОМ ҒАЗЗОЛИЙНИНГ  “МАҚОСИД УЛ-ФАЛОСИФА” АСАРИ МУНДАРИЖАСИ: МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

Имом Ғаззолий (1058-1111) шахсияти илм-фан тараққиёти ва ривожида юксак аҳамият касб этади. У илмий фаолияти ва ҳаёти билан Шарқ ва Ғарб фалсафа илмига ўз ҳиссасини қўшиб, ғоявий-мафкуравий, сиёсий, маданий ва ахлоқий қарашларнинг шаклланишига фавқулодда кучли таъсир ўтказди. Мустақиллик йилларида мутафаккирнинг илмий меросини ўрганишга катта эътибор қаратила бошланди. Ғаззолийнинг ҳаёти, илмий-маънавий …

Батафсил

НАҚШБАНДИЙЛИКНИНГ СЎФИ ОЛЛОҲЁР ТАРМОҒИ

Кейинги пайтларда нақшбандия тариқати намояндаларининг ҳаёти, фаолияти ва силсиласи тўғрисида турли фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда. Ўз навбатида ҳар хил саволлар юзага чиқмоқда. Бундан нақшбандия ва унинг турли тармоқлари ҳали ҳам мукаммал ўрганилмагани ва тадқиқот учун кўплаб муаммолар борлиги аёнлашади. Аввало мазкур тариқатнинг силсила ва насл-насаб занжирига эътибор қаратсак. Одатда тариқат силсиласи чориёрлардан …

Батафсил

ИСЛОМШУНОСЛИКДА «МАЪРУЗА (МУҲОДАРА) ИЛМИ»НИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

Кўпгина исломшунос ва тарихчи олимлар ислом тамаддунига ҳисса қўшган асарларнинг яратилишини иккинчи ҳижрий асрга, яъни Қуръони карим, Ҳадиси шариф ва улар билан боғлиқ илмларга бағишланган асарларни яратиш, шунингдек, чет тилида ёзилган илмий асарларни таржима қилиш билан боғлайди. Ҳақиқат шуки, (илмий асарларни) ёзиш ва яратиш араб ёки форсларнинг устунлиги билан эмас, …

Батафсил

ИСЛОМДА ПАЙҒАМБАРЛАР МАВҚЕИ

Яккахудоликка асосланган динларда пайғамбарлар Парвардигор ва инсонлар орасидаги воситачи, яъни илоҳий ироданинг хабарчиси ҳисобланади. Пайғамбарликка оид саволлар ислом ақидаси ва илоҳиётидаги марказий масалага айланди. Сабаби, пайғамбар (набий) ва элчилар (росул)га бўлган ишонч (эътиқод) имон рукнларининг бири саналади. Бунга далил сифатида Қуръондан: “Пайғамбар (Муҳаммад) (С.А.В.) ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага (оятларга) …

Батафсил

Устоз отангдан улуғ!

Аллоҳ Таоло оламларни бунёд этгандан сўнг унга сарвар қилиб Инсонни – Ҳазрати Одам Ато алайҳиссаломни яратди. Одам Ато қовурғасидан Момо Ҳавони яратиб, улардан фарзандларини кўпайтирди. Ривоят этилишича, одамзоднинг кўнглига 3 нарса урмас, яъни инсон 3 нарсадан асло безор бўлмас, доимо ардоқлар экан. Биринчиси эр учун аёл, аёл учун эр. Чунки, …

Батафсил

ФИҚҲ – ИСЛОМ ҲУҚУҚИНИНГ МУСТАҚИЛ ТЕОКРАТИК СИЁСИЙ ТИЗИМЛАР ҲУҚУҚИ СИФАТИДА ШАКЛЛАНИШИ

Бугунги Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама миллий ва диний қадриятларимизни юксалтириш, тарихий илдизларигача илмий тадқиқот асосида етиб бориш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Бугун маърифатга эътибор қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир. Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам …

Батафсил

ИСЛОМ ДИНИ ВА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗДА УСТОЗЛАРГА МУНОСАБАТ

“Ҳақиқатан ҳам, ҳар бир мурғак болани ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидоий касб эгаларидир.”[1] Шавкат Мирзиёев Дарҳақиқат, устоз-мураббийлар жамият эртанги кунининг бунёдкорларидир. Эл-юртнинг моддий ва маънавий тараққиёти устозларнинг меҳнати ва жамиятнинг уларни нечоғли қадрлашига бевосита …

Батафсил

МАВЛИДУ ШАРИФ ТАРИХИ ВА ТАРТИБОТЛАРИ

Башариятни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга олиб чиққан зот – Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка шаҳрида, Абдулмутталиб хонадонида милодий 571 йил тўртинчи ойининг иккинчи душанба куни эрталаб таваллуд топдилар. Бу тарихий ҳодиса қамарий ҳисобида рабиул аввал ойининг ўн иккинчи  (баъзи манбаларда эса тўққиз, ўн, ўн биринчи) …

Батафсил

Ғафлатда қолманг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой кириб келди

“…Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиққан), қийинчиликларингиздан алам чекадиган, сизлар билан (ҳидоят топишингиз билан) қизиқувчи, мўминларга мушфиқ ва раҳмдил Расул келди” (Тавба сураси, 128-оят) деб марҳамат қилган ҳамда Ўзининг ҳидоятига бошлаган, уммати Муҳаммад қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин! “Аввалги пайғамбарлар ўз қавмларигагина юборилар эдилар. Мен эса ҳаммага баробар пайғамбар қилиб юборилганман”, деган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Расули …

Батафсил

ДУО ИБОДАТЛАРНИНГ ИЛИГИДИР

Дуо – Аллоҳ билан банда ўртасини боғловчи бир восита. Дуо сўзи (دُعَاءٌ) чақириш, нидо қилиш, даъват, илтижо, ёрдам сўрамоқ, ўтинч, қарғиш (дуоибад) маъноларини билдиради. Аллоҳга дуои илтижо қилиши банданинг фитратида бор бўлиб, ҳаётининг ажралмас қисми ва табиий эҳтиёжи ҳисобланади. Бу ишни қалбида имони мустаҳкам, қалб кўзи очиқ, ўзининг кимлигини англаган, …

Батафсил