Home / МАҚОЛАЛАР (page 2)

МАҚОЛАЛАР

САМАРҚАНД МУТОЛААСИ

Этюд Кўпчилик санъат асари билан танишишдан олдин, унинг муқаддимасига дуч келасиз. Муқаддима ҳар хил шаклда бўлиши мумкин: масалан, спектаклда пролог, операда увертюра, айрим китобларда сўз боши деб аталиши мумкин, лекин қаерда қандай ном олишидан қатъи назар, унинг вазифаси – сизни ўша санъат асари руҳига олиб кириш, сизни ўша санъат асари …

Батафсил

ИСЛОМ ДИНИДА ИЛМ ОЛИШГА МУНОСАБАТ ВА ТИНЧЛИКНИНГ ҚАДРЛАНИШИ

Ислом динида ёшларнинг илм олишига жуда катта эътибор берилган. Ёшларни илмга йўналтириш ислом динининг талаби, десак тўғри бўлади. Ҳатто илм олиш исломда ибодат даражасига кўтарилган. Бу Қуръони карим оятлари ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида ҳам ўз ифодасини топган: قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو …

Батафсил

Сўзнинг тузи нимада?

Тил инсонга ато этилган сув ва ҳаводек бебаҳо неъмат. Мисол учун, қаршингиздаги одамга «мен ҳозир бозорга бориб келдим» деган гапни тил воситасида бир-икки сонияда етказиш мумкин. Лекин худди шу хабарни имо-ишора билан англатиш учун анча кўп вақт керак бўлади. Тилнинг нақадар муқаддаслиги ва ҳаёт учун қанчалар зарурлиги ҳақида Қуръони каримда …

Батафсил

ИХТИЛОФ ФОЙДАЛИ НАРСАМИ?

Ихтилоф луғатда “ҳар хиллик” деган маънони англатади. Шаръий истилоҳда эса мужтаҳидларнинг бирор фиқҳий масалада ҳар хил қарашлари тушунилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шуни назарда тутиб: “Олимларнинг ихтилофи умматим учун раҳматдир”, деганлар.  Ислом оламида мазҳаб (барча фиқҳий масалаларнинг ечими жамлаган дастур)лар тўрттадан ошмайди. Улар ҳанафий, шофеъий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларидир. Мана …

Батафсил

САЛАВОТ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Пайғамбарларга имон келтириш имоннинг асосларидан биридир. Ақида китобларида ҳар бир мусулмон Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – Аллоҳ таолонинг бандаси, барча анбиё ва расулларнинг саййиди ва охиргиси, деган эътиқодда бўлиши лозимлиги баён қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатларидан бири у зотга салавот айтишдир. Бу билан банда ўз Холиқига ва Унинг …

Батафсил

Ким УСТОЗ?

Аллоҳ  Таоло оламларни  бунёд этгандан cўнг унга сарвар қилиб Инсонни – Ҳазрати Одам Ато алайҳиссаломни яратди. Одам Ато қовурғасидан Момо Ҳавони яратиб, улардан фарзандларини кўпайтирди. Ривоят этилишича, одамзотнинг кўнглига 3 нарса урмас, яъни инсон 3 нарсадан асло безор бўлмас, доимо ардоқлар экан.  Биринчиси эр учун – аёл, аёл учун – эр. Чунки аёл Одам …

Батафсил

МАЪРИФАТЛИ АЁЛНИНГ ТАЪСИРИ АСРЛАРГА ТАТИЙДИ!

Ҳаётда инсоннинг беғараз ёрдамчилари жуда кўп бўлади. Масалан, жазирама иссиқда дарахтнинг сояси ё зилол чашманинг муздек суви танани яйратади. Дарахт ё сой бунинг учун ҳеч нарса талаб қилмайди. Беғараз ёрдамчилар сафига тоза ҳавони ҳам қўшиш мумкин. У ҳам инсондан ҳақ сўрамайди. Инсоннинг ота-онаси бундай кўмакдош ва елкадошларнинг энг улуғларидир. Улар …

Батафсил

МАМЛАКАТ МАОРИФСИЗ ХУДДИ МЎРТ ҒИШТДАН ҚУРИЛГАН УЙДЕК БЎЛИБ ҚОЛАДИ

Ҳар йили 1 октябрь арафасида узтоз-мураббийларни табриклаймиз, қўлига топширадиган ёш авлод таълим-тарбиясидаги ғоят муҳим ўрни ҳақида кўп алқовларни айтамиз. Бу яхши. Лекин бир-икки кун ўтганидан кейин ўқитувчиларни яна чўққидан ерга тушириб қўямиз. «Ҳа, нима, вазифаси шу бўлгандан кейин қилсин-да», «Аслида ҳамма айб ўқитувчиларда», «Онаси (отаси) ўқитувчи эканми, шуни олдинроқ айтмайсизми, …

Батафсил

АҚШ ТАШҚИ СИЁСАТИДА МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАР БИЛАН ХАВФСИЗЛИК СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ

Мусулмон давлатлар билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик АҚШ ташқи сиёсатининг муҳим таркибий қисми бўлиб, у дипломатик муносабатлар ва минтақавий барқарорликни шакллантиради. Мазкур ҳамкорлик билан боғлиқ муаммо ва имкониятларни таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мақолада тарихий воқеалар, минтақавий динамика ва дипломатик алоқаларни таҳлил қилиш орқали АҚШ ташқи сиёсатида хавфсизлик бўйича ҳамкорликнинг …

Батафсил

МАДАНИЯТЛАР ТЎҚНАШУВИ ГЕОСИЁСИЙ ИХТИЛОФЛАРНИНГ МАРКАЗИДИР

XXI аср дунё геосиёсий жараёнларида диний ва кибр технологияларининг мунтазам ихтилофи юзага келмоқда. Дунёда сиёсий кучлар мувозанати ўзгарган бўлса-да, уни бўлиб олишга бўлган иштиёқ ҳамон ўзгарган эмас.  Сиёсатшунос С.Хантингтоннинг “Маданиятлар тўқнашуви” асарида  халқаро зиддиятлар эндиликда давлатлар ўртасида эмас, маданиятлар ўртасида юз бериши ҳақида қуйидаги фикрини келтиради: “Менинг тахминим шундаки, янги …

Батафсил