Home / МАҚОЛАЛАР (page 138)

МАҚОЛАЛАР

Давлат ва дин, виждон эркинлигининг хуқуқий асослари

  Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар масаласи ижтимоий ҳаётда ҳар доим муҳим ва мураккаб масала бўлиб келган. Бинобарин, унинг замирида шахснинг ҳуқуқи, демократия, адолатпарварлик ва инсонпарварлик каби катта ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий тушунчалар ётади. Виждон эркинлиги кишиларнинг руҳий оламига, унинг соғлом ва баркамоллигига бевосита таъсир кўрсатади.

Батафсил

Амир Темур — буюк давлат ва сиёсат арбоби

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг илк кунларданоқ, кўп асрлар давомида аждодлар томонидан яратилган улуғ, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Машҳур давлат арбоби, Ўрта асрлар ислоҳотчиси, саркарда, адолат учун толмас курашчи, илм-фан ва маданият раҳнамоси Амир Темур даврида илм-фан, маданият ва таълим мислсиз даражада юксалди.

Батафсил

Диний-ижтимоий муҳитни соғломлаштиришда халқ билан мулоқотнинг аҳамияти

Биз кўп жойларда жаҳолатга қарши маърифат ташаббуси билан чиқяпмиз. Муқаддас ислом динини ниқоб қилиб бошқа кўчаларга кириб кетаёган жоҳил кимсалар бир нарсани тушунмайди ёки тушунишни истамайди. Яъни, ислом фақат нурли ҳаётга, илм-маърифатга, яхшиликка ундайди. Ҳеч қачон хунрезлик, қотиллик, зўравонликка чақирмайди. Ана шу ҳақиқатни тан олмасдан, сохта ғояларга алданиб, зарарли оқимларга …

Батафсил

Ўн машҳур қироат

“Қироат” сўзи луғатда “ўқимоқ”[1] деган маънони англатади. Истилоҳий маънода эса қироат – Қуръон ўқиш илми имомларидан бирининг Қуръон ўқишда нақл ва ривоятга асосланган ҳолда бошқа имомлардан ўзгача йўл тутиши, қироат қилишидир. Бошқача қилиб айтганда, бирор қироат имоми томонидан йўлга қўйилган маълум ҳарфларнинг тартибли равишдаги жамланмаси қироат деб айтилади[2]. Қуръони карим …

Батафсил

Қуръони каримга доир ақидавий қарашлар

Қуръон – улуғларнинг улуғига ва инсоният зийнатига даражама-даража, такрор-такрор қилиб, ҳар-хил ҳолатларда нозил қилинган, “Фурқон” деб сифатланган, қўлларимиз билан нақшли ҳарфлар ва шаклли сўзлар воситасида Мусҳафда ёзилган, хаёлларимизда Қуръон лафзлари билан кўринмайдиган(номаълумликлар олами) нарсаларни тасаввур қилаётганимизда қалбларимизда сақланган, эшитиладиган лафзлар билан тилларда ўқилган ва фақатгина инсониятни беллашувга чақириб, ожиз қолдирган …

Батафсил

Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти ва вазифалари

Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам қилиб яратди ва унга жуфти-ҳалол берди оқибатда оила вужудга келди. Дарҳақиқат, оила муқаддас ва жамиятнинг бир бўлаги саналади. Оила мустаҳкамлигини таъминловчи омиллардан бири шубҳасиз бу фарзанддир. Турмуш қуришдан асосий мақсад ҳам насл давомийлигини таъминлаш, яъни зурриёт қолдиришдир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси …

Батафсил

Огоҳлик ва хушёрлик – давр талаби

Бугунги кун воқеликка очиқ кўз билан, теран ва чуқур мушоҳада юритган ҳолда назар ташлашни, хушёр қарашни, жаҳонда ва ён – атрофимизда тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдид ва хатарларни тўғри баҳолаб, улардан тегишли сабоқлар чиқариб яшашни талаб этмоқда.

Батафсил

Болангизга эътибор берасизми?

Аллоҳ таоло инсонга ато этган катта неъматлардан бири – фарзанд неъматидир. ҳар бир неъматнинг шукри вожиб бўлганидек, бу фарзанд неъматининг ҳам шукри вожибдир. Бу неъматнинг шукри – Аллоҳ таолога тил билан шукр қилиш ва ўша фарзандни солиҳ, баркамол инсон этиб тарбия қилишдир. Ҳаммамиз эрта тонгдан ишга, ўқишга йўл оламиз. Кечқурун …

Батафсил

Тарбиянинг мукаммал бўлиши ота-онага боғлиқ

Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда. «Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди», дейди донишмандлар. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб …

Батафсил

Ислом динида зиёрат ва унинг одоблари

Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, юртимиздаги табаррук қадамжолар ва зиёратгоҳлар янада обод қилиниб, юртимиз ҳуснига ҳусн қўшиб келмоқда яна шуниси қувонарлики, булар каби қадамжоларга келаётган зиёратчиларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Нафақат маҳаллий, балки, кўплаб хорижлик сайёҳларнинг ҳам юртимизга ташрифи кузатилмоқда.

Батафсил