Home / МАҚОЛАЛАР (page 8)

МАҚОЛАЛАР

ИМОМ БУХОРИЙ МЕРОСИ ВА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ УЙҒУНЛИГИ

Боболарни эъзозлаш азалий миллий қадриятимиздир. Агар боболаримиз бутун дунё манфаатлари учун хизмат қилган, уларнинг даҳосидан инсоният фойдаланаётган бўлса, бундай буюк шахслардан нафақат фахрланиш, балки уларга муносиб авлод бўлишга интилишимиз лозим. Бунинг учун, энг аввало, уларнинг мақсад-муддаолари ва кашфиётлари моҳиятини чуқур англаб етишимиз, илмий ютуқларини замонавий талаблар нуқтаи назаридан ривожлантиришимиз зарур. …

Батафсил

ТОБЕИН МУҲАДДИСЛАРНИНГ МАСЛАК(КАСБ)ЛАРИ

Каъбул Ахбор (р.а.) 104 ёшида вафот этгани ривоят қилинганига кўра, милодий 551 йили атрофида туғилган бўлиши мумкин[1]. Каъб Пайғамбар (а.с.) даврларида яшаган, лекин у зотни кўрмаган. Кенг тарқалган фикрга кўра, Ҳазрати Умарнинг халифалиги даврида мусулмон бўлган[2]. Каъб Ҳазрати Умар ва Суҳайб каби саҳобалардан ривоят қилган, унинг ривоятлари Абу Довуд, Термизий …

Батафсил

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУРНИНГ ШАХСИЙ ТАБИБИ

Ўзбек мумтоз адабиётининг диловар шоирларидан бири, етук сиёсат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шахсий табиби Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф Табиб Ҳиравий ХV аср охирида Хуросоннинг Хавф шаҳрида,  Муҳаммад ибн Юсуф хонадонида таваллуд топган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур Афғонистонда турган пайтда бошқа машҳур кишилар қатори Юсуфий билан ҳам учрашиб, унинг иқтидори, ақл-заковати, …

Батафсил

КАМ СОНЛИ ҲАДИС РИВОЯТ ҚИЛГАН (МУҚИЛЛУН) САҲОБАЛАР 2-ҚИСМ

Абу Мусо Ашъарий Ашъар қабиласига мансуб[1]. Абу Мусо жами 360 ҳадис ривоят қилган бўлиб, бу ҳадисларнинг 49 таси “Саҳиҳайн”да ривоят қилинган, улардан 4 таси Бухорий, 15 таси эса Муслим томонидан мустақил равишда ривоят қилинган[2]. Пайғамбар (а.с.) даврларида Расулуллоҳ (с.а.в.) уни бир денгиз юришида сарийя қўмондони этиб тайинлаган. Пайғамбар (а.с.) Абу …

Батафсил

КАМ СОНЛИ ҲАДИС РИВОЯТ ҚИЛГАН (МУҚИЛЛУН) САҲОБАЛАР

Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) Абдуллоҳ илк мусулмонлардан[1]. Отаси каби ўзи ҳам Бани Зуҳранинг халифаси бўлган[2]. 848 та ҳадис ривоят қилган. “Саҳиҳайн”да 64 та ривояти мавжуд бўлиб, Бухорий 21, Муслим эса мустақил равишда 35 та ҳадисини нақл қилган[3]. Ёшлигида Уқба ибн Абу Муайтнинг қўйларини боққан[4]. Ҳазрати Умар эса уни Куфага ўқитувчи …

Батафсил

СУННАТ ВА ҲАДИСЛАРНИ ИНКОР ЭТУВЧИ ТОИФАЛАР: ТАРИХИЙ ВА ЗАМОНАВИЙ ЎХШАШЛИКЛАР

Ҳадис илми тарихи ва унинг тадрижий босқичларини ўрганиш, суннат ва ҳадисга нисбатан нохолис билдирилган фикрларга қарши муносиб жавоб бериш зарурий талаблардан биридир. Зеро, ҳадис илми Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг муборак сўзлари Қуръони каримдан кейинги асл манбадир. Ислом шариатига мувофиқ иш тутган олимлар ва барча мусулмонлар бу манбанинг ҳақлиги ва саҳиҳлигини …

Батафсил

ҲАДИС РИВОЯТИ БИЛАН ТАНИЛГАН САҲОБАЛАРНИНГ КАСБЛАРИ 2-ҚИСМ

Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) Ҳижратдан уч йил олдин Маккада туғилган[1]. Расулуллоҳ вафот этганларида 13 ёшда[2] бўлган Абдуллоҳ ибн Аббос 1660 ҳадис ривоят қилган. 120 ҳадисини фақат Бухорий, 9 ҳадисини фақат Муслим ривоят қилган, 75 ҳадисини эса ҳам Бухорий, ҳам Муслим биргаликда нақл қилган[3]. Турмушини, отаси Аббос ибн Абдулмутталибнинг узум боғларида …

Батафсил

КИШИНИ ЎЗИГА ЯҚИН ОЛМОҚ ҲАРГИЗ УНИ УРМОҚНИ АНГЛАТМАЙДИ!

(Бир ҳадис шарҳи) “Саҳиҳи Муслим”да Оиша розияллоҳу анҳонинг: “Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўксимга оғритадиган қилиб туртиб қўйдилар”, деган сўзлари келган. Исломга ғарази бўлган баъзи кимсалар ушбу ҳадисни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга таъна қилиш учун ишлатади. Ваҳоланки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бирор кишига қўл кўтармаганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи …

Батафсил

ҲАДИС РИВОЯТИ БИЛАН ТАНИЛГАН САҲОБАЛАРНИНГ КАСБЛАРИ

Қуйида ҳадис ривояти билан танилган муксирун (кўп сонли ҳадис ривоят қилган) ва муқиллун (кам сонли ҳадис ривоят қилган)дан бўлган жами ўн етти саҳобанинг туғилиши, ҳадис билан алоқаси, эгаллаган касби, турмуш тарзи ва вафоти ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламиз.   Кўп сонли ҳадис ривоят қилган саҳобалар Абу Ҳурайра (р.а.) Азд қабиласининг …

Батафсил

ЯХШИЛИК БЕРИЛГАНЛАР

Бугунги кунда эл танимаган айрим кимсаларнинг ижтимоий тармоқларга чиқиб фатво бераётганини ва баъзилар уларнинг номига ҳатто “фақиҳ” сўзини қўшиб ишлатаётганининг гувоҳи бўлаяпмиз. Ушбу мақоламизда фақиҳ сўзи ва унга боғлиқ маълумотларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадислари орқали ёритиб, эътиборингизга ҳавола қиламиз. قال حميدُ بنُ عبدِ الرحمان: سمعتُ معاويةَ بنَ أبي سفيانَ …

Батафсил