Home / МАҚОЛАЛАР (page 73)

МАҚОЛАЛАР

“Саҳиҳул Бухорий”ни Мисрга олиб кирган дастлабки инсон

 “Саҳиҳул Бухорий” асарини Мисрга илк бор олиб кирган киши бу – имом, ҳофиз, буюк мужаввид, Абу Али Саид ибн Усмон ибн Саид ибн Сакан Мисрий Баззоз бўлиб, асли Бағдод шаҳридандир. У 353/964 йили вафот этган. Узоқ вақт ҳадис талаби билан Жайҳун ва Нил дарёлари оралиғида жойлашган шаҳарларни кезиб юрган Абу …

Батафсил

НИШОПУР ФИТНАСИ ЁХУД “ХОЛҚУ АФЪОЛИЛ ИБОД” АСАРИНИНГ ЁЗИЛИШ ТАРИХИ ВА САБАБЛАРИ

Имом Бухорий қаламига мансуб бу асарнинг тўлиқ номи “Холқу афъолил ибод варрадду алал жаҳмияти ва асҳабит таътил” (“Бандалар феълларининг яратилганлиги ҳамда жаҳмийлар ва асҳоби таътил (Аллоҳ таолонинг айрим сифатларини инкор қилувчилар)га раддиялар”) бўлиб, у асосан ботил ақидалар ва нотўғри эътиқодларга раддиялардан иборат. Асар ўн бир бобдан иборат бўлиб, унда 432 …

Батафсил

МИСРДАГИ «САҲИҲУЛ БУХОРИЙ» МАКТАБИ «Саҳиҳул Бухорий» Миср ўлкасига қандай кириб борган?

Дарҳақиқат, мусулмонлар ўзларидан олдинги умматлардан ҳеч бирига берилмаган ўзларига хос буюк хислат ва фазилат соҳибидирлар. У ҳам бўлса, исноддир.[1] Шунинг учун ҳар бир авлод вакиллари ўзларидан кейингиларга илмни иснод орқали нақл қилиб беришган. Иснод борасида Ибн Сирин (ваф.110/728) бундай деган: «Ҳақиқатан, бу илм диндир. Шундай экан, сиз ўз динингизни кимдан …

Батафсил

Исломда аёлга муносабат…

Ислом динида аёлларга юксак ҳурмат ва эътибор билан қаралади. Қуръони каримнинг ўттиз беш сура ва бир юз икки оятида аёл сўзининг ишлатилиши, суралардан бири айнан “Нисо” яъни “Аёллар” деб номланиши кўп нарсалардан далолат беради. Аёл зотини эҳтиром қилиш тўғрисида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қатор ҳадислар ривоят қилинган. Жумладан, Абу …

Батафсил

ФОРОБИЙ ДЕЙДИКИ…

Буюк аллома бобокалонимиз Абу Наср Форобий Ўрта асрлар даври табиий-илмий ва ижтимоий билимларининг қарийб барча соҳаларини ўз ичига олган 160дан ортиқ рисола яратиб, ҳақли равишда “Муаллими соний” ёки “Шарқ Арастуси” унвонини қозонган. Форобийнинг илмий мероси бугунги кунда ҳам кўплаб мамлакатларда алоҳида эътибор билан ўрганилаётгани унинг асарлари замонлар оша ўз долзарблиги …

Батафсил

МАДАНИЙ СОҲАДА ҒОЯВИЙ КУРАШ

Ҳаммамиз яхши биламизки, халқ ёки миллатнинг маънавий қарашлари, интелектуал салоҳияти ўз-ўзидан, бўш жойда шаклланмайди. Уларнинг вужудга келиши ва ривожланишига аниқ тарихий омиллар асос бўлади. Бу қарашлар вақт ўтиши билан авлоддан-авлодга мерос бўлиб қадрият ва ахлоқий нормалар сифатида эъзозланади. Шу билан бирга турли зиддиятларни кучайтириб урушларни келтириб чиқаришига сабаб бўлади. ХХ …

Батафсил

МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙНИНГ ТИЛШУНОСЛИККА ОИД АСАРЛАРИ

Араб тилининг қонун-қоидалари тизими – наҳв илмини яратган ва камолга етказган олимлар орасида бизнинг бобокалонимиз Маҳмуд Замахшарий муҳим ўрин эгаллайди. Аллома ҳақидаги маълумотлар асосан Ўрта аср араб манбаларида келтирилган. Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар Замахшарий 467/1075 йил 27 ражаб ойи /19 мартда Хоразмнинг Замахшар қишлоғида таваллуд топган. Отаси унчалик бадавлат …

Батафсил

ҚАЕРДА ХАТОГА ЙЎЛ ҚЎЙМОҚДАМИЗ?

Инсон юксакликка кўтарилиши қанчалар машаққатли бўлса, тубанлашиши шу қадар осон экан. Дейлик, тақводор одам биттагина ибодат вақтини ўтказиб юборса, ўй-фикри фақат ўша билан андармон бўлиб қолади – Тангри таолонинг олдида ўзини гуноҳкор ҳис қилади. Художўйлик кўчасига кирмаганлар эса қанчадан-қанча намознинг вақтини ўтказиб юбораётганини ўйлаб ҳам ўтирмайди. Бу эътиқод масаласи, дерсиз. …

Батафсил

Қуръони каримда шукроналик васфи

Қуръони каримда Аллоҳ таоло бизга набий ва расулларнинг ибратли ҳаётлари ва ўрнакли қиссаларини ўргатган. Пaйғaмбapлар (алайҳимуссалом) Аллоҳнинг бандалар орасидан танлаб олган ва ваҳий орқали уларга Ўз таълимотини юбориб, умматларга етказишни топширган инсонлар эканлигини яхши биламиз. Шу билан бирга, ҳар бир набий ва расулнинг ҳаёти, босиб ўтган йўли, қилган ишлари ҳамма …

Батафсил

Ғоявий таъсирга алданманг

Маълумкий одамзод ишончга, эътиқодга таяниб яшайди. Бинобарин унинг эътиқоди ҳам ўзи каби ҳурматга лойиқ. Одамзоднинг онгу тафаккурига таҳдид солаётган, соф эътиқодли қалбга тажоввуз қилишга уринаётган кимсаларни нотўғри ғояларини ислом дини қаттиқ қоралайди. Бундай инонлар ўзларининг бузуқ ақидаларини ҳалқни онгига сингдириш учун минг хил найранглар ўйлаб топишмоқда. Улар амалга ошираётган ишларида …

Батафсил