Home / МАҚОЛАЛАР (page 61)

МАҚОЛАЛАР

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ” АСАРИГА ҲАНАФИЙ УЛАМОЛАР ЁЗГАН ШАРҲЛАР

Маълумки, Мовароуннаҳр диёридан соҳаларда жаҳон цивилизацияси ва ислом тамаддуни равнақига ҳисса қўшган кўплаб уламолар етишиб чиққан. Улар асарлари ва хизматлари учун ислом оламида таниқли унвонлар билан машҳур бўлган. Истиқлол йилларида юртимиз заминида яшаб ижод этган олим ва мутафаккирларнинг маънавий меросини ўрганиш, тадқиқ этиш ва кенг жамоатчиликка етказиш давлат сиёсати даражасига …

Батафсил

БУЗҒУНЧИ ОҚИМЛАРНИНГ СОХТА ДАЪВОЛАРИГА РАДДИЯЛАР

Такфир Бу ибора арабча “куфр” сўзи ўзагидан олинган. Луғатда “инкор қилиш”, “ёпиш”, “каффорат бериш” каби маъноларни англатади. Истилоҳда эса мўмин кишини асоссиз сабаблар билан кофирга чиқариш демакдир.     Имом Бухорий “Саҳиҳ”идаги бир боб “Жоҳилият ишларидан бўлиб, куфр саналмайдиган гуноҳлар боби” деб номлангани ҳам мусулмон инсон гуноҳ содир этиш билан Исломдан …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”ДА КEЛГАН ҲАДИСЛАРДАГИ فَجْرٌ  (шафақ, тонг) СЎЗИНИНГ ЛEКСИК-СEМАНТИК ХУСУСИЯТЛАРИ (Ўзбек ва инглиз тиллари мисолида)

Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлган бир шароитда турли конфессия вакиллари билан мулоқот қилишнинг юксак маданиятига эришиши катта аҳамият касб этади. Бунинг ҳосиласи ўлароқ, Имом Бухорий илмий меросини ўрганиш бўйича тадқиқотлар нафақат ўзбек тилшунослигида, балки туркологияда, ҳатто жаҳон тилшунослигида ҳам давом этмоқда. Бироқ бизнинг назаримизда ушбу илмий мерос …

Батафсил

АҲЛИ СУННАТ ЭЪТИҚОДИ ҲАҚИДА

Мусулмон одам аввало аҳли суннат вал жамоат олимлари билдирганидек ишониши лозим. Жаҳаннамнинг абадий азобидан қутулувчилар эътиқоди аҳли суннат бўлган кишилардир. “Аҳли суннат” атамаси кўпроқ изофат ҳолида, яъни “Аҳли суннат эътиқоди ёки ақидаси”, “Аҳли суннат мазҳаби”, “Аҳли суннат йўли”, “Аҳли суннат фирқаси”, “Аҳли суннат ва жамоат фирқаси” шаклида ишлатилади. Энг улуғ олим ва авлиёлардан …

Батафсил

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МАҚТАГАН СОҲА

Яхшига қилсанг яхшилик – ҳам айтади, ҳам қайтади…”  Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Меҳрибон Яратган Парвардигоримиз Аллоҳ таборака ва таолога беадад ҳамду санолар, Ҳазрати Пайғамбаримиз Жаноби Муҳаммад Мустафо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту саломларимиз бўлсин! Бахтли, саодатли яшаш, чинакам маъмур ҳаёт кечириш – ҳар бир инсон орзуси. Дунёда бахту саодатни, маъмурчилик …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ “АЛ-ЖОМЕЪ АС-САҲИҲ” АСАРИДА КЕЛГАН СУЛОСИЁТ РИВОЯТЛАРИ ТАҲЛИЛИ

 Сулосиёт деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мусаннифгача учта ровий воситасида етиб келган ривоятлар тўпламига айтилади. Имом Бухорий (194-256/810-870) ўзининг “Саҳиҳул Бухорий” тўпламида йигирма иккита сулосий ривоятни нақл қилиб келтирган. Улардан ўн биттасини Абу Ҳанифанинг хос шогирди Маккий ибн Иброҳимдан, олтитасини Абу Ҳанифанинг бошқа шогирди Абу Осим Набийл Заҳҳок ибн Михладдан, …

Батафсил

«САҲИҲУЛ БУХОРИЙ»НИНГ ҲАДИС ТЎПЛАМЛАРИ ОРАСИДАГИ ЎРНИ

Илм-фан ва жаҳон тамаддуни ривожида ўчмас из қолдирган муҳаддислар ўз асарларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, саҳобаларнинг сўз ва амаллари ва ҳатто тобеинларнинг фатволарини жамлаган. Ҳадис илмига оид манбаларнинг кўпайиб бориши натижасида муҳаддислар уларни мавзуи, ёзилиш услуби, соҳаси ва бошқа жиҳатларига эътиборан гуруҳларга ажратиб чиққан. Аввал муснад услубидаги ҳадис тўпламлари …

Батафсил

“АЛ-ЖОМЕЪ АС-САҲИҲ” ҚЎЛЁЗМА АСАРИНИНГ ЖАҲОН КУТУБХОНАЛАРИДА САҚЛАНИШ ТАРИХИ

Умуминсоний маданий бойликка айланган аждодларимиз қаламига мансуб қадимий қўлёзма асарларининг нусхалари бугунги кунда нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳоннинг турли давлатларида мавжуд. Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказида чет элларда сақланаётган мамлакатимиз тарихига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб бориш, шунингдек, улар ҳақидаги …

Батафсил

“Саҳиҳул Бухорий”нинг Самарқанд давлат университетида сақланаётган қўлёзма нусхаси

Самарқандда Ислом цивилизацияси ривожига муносиб ҳисса қўшган кўплаб мутафаккирларнинг хоки мангу қўним топган зиёратгоҳлар жойлашган. Бу зиёрат туризмини ривожлантириш учун улкан имконият яратади. Маълумки, ҳадис илмининг султони Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий (810-870) умрининг сўнгги дамларини Самарқанднинг Хартанг қишлоғида ўтказган. 870 йилда оғир касалликка чалиниб, вафот этган ва шу …

Батафсил

“ЗИЖИ ХОҚОНИЙ” БОШҚА “ЗИЖ”ЛАРНИНГ КЎЧИРМАСИМИ?

Жамшид Кошийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти Деҳлидан Дамашққача ва Орол денгизидан Форс кўрфазигача бўлган улкан ҳудудда ҳукмронлик қилган[1: 20] темурийлар салтанати даврига тўғри келгани учун биз у яшаган Кошон (Ироқи ажам) ва Мовароуннаҳрнинг ўша даврдаги тарихига назар соламиз. Эронни Шоҳруҳ тасарруф этгани, Мовароуннаҳрни эса Улуғбек бошқаргани сабабли олимнинг бутун фаолияти …

Батафсил