Home / МАҚОЛАЛАР (page 40)

МАҚОЛАЛАР

МАОРИФ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ “ИЛҒОР” ВАЗИФАЛАРИ

Ўрта асрлардан бошлаб Туркистон маданий ҳаётида мактаб ва мадраса алоҳида аҳамият касб этган. Таълим тизимининг бу босқичи ёшларнинг илм-фан ўрганишида асосий пойдевор вазифасини ўтаган. Аммо халқаро савдонинг қуруқлик орқали таназзули, сиёсий парокандалик ва ХIХ аср ўрталарида чет эл мустамлакачиларнинг босқини маориф тизими ривожига салбий таъсир этди. Бу ҳолат мамлакатни замона …

Батафсил

ИСЛОМ ДИНИ МАНБАЛАРИДА ДИНИЙ БАҒРИКEНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК МАСАЛАСИ

Юртимиз қадим асрлардан турли маданият, тил, урф-одат, турмуш тарзига эга бўлган, хилма-хил динларга эътиқод қилувчи ва бир-бирига ўхшаш бўлмаган турли халқлар, миллатлар яшаб келаётган заминдир. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ юртимизда турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлашга, барча фуқароларга ўз эътиқодини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиб беришга, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада …

Батафсил

НАЖМИДДИН КУБРОНИНГ «ОДОБУС СУФИЙЯ» АСАРИДА СОФ ТАСАВВУФ БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАР

Ҳозирги кунда тариқатга эргашиш керак, мусулмон киши у сиз яшаб бўлмайди, дея кўплаб инсонларни ўз йўлига эргаштираётган кимсалар мавжуд. Тариқат ҳақиқатдан ҳам мусулмон киши эргашиладиган, мусулмон киши ҳаётининг мазмуни бўлган, ҳамда одоб-ахлоқ дастури саналадиган йўлдир. Аммо бу ким тариқатга эргашиш даъвоси билан чиқса унга эргашиш керак дегани эмас. Зеро бу …

Батафсил

БУХОРО АМИРЛИГИДА СУРХОН ВОҲАСИ ҲУДУДИДА РУС МАНЗИЛГОҲЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ

Ўрта Осиё хонликлари ичида Бухоро амирлиги алоҳида мавқеига эга бўлган, катта ҳудудларни эгаллаган давлат эди. Манбаларга кўра, XVIII асрнинг ўрталарига келиб Бухоро амирлиги ҳудудларида бирмунча ўзгаришлар содир бўлади. Бу даврда Бухоро ҳукмдорлари ўз тасарруфларида Бухоро шаҳри ва унинг атрофидаги Вобкент, Ғиждувон, Қоракўл, Вағоза туманлари, Қашқадарё ва Миёнқол воҳаларини сақлаб қололган …

Батафсил

ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИ ИЛМИЙ МЕРОСИДА ЖАМИЯТ ИДЕОСФЕРАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРАШЛАР

Агар ижтимоий-фалсафий фикрлар тарихига назар ташласак, жамият идеосферасидаги ўзгаришларнинг инсоният тараққиётига таъсирини аждодларимиз қолдирган илмий меросларида кўришимиз мумкин. Буюк алломалар, тарихий шахслар, сиёсий арбоблар ўзларининг ҳаёт сабоқлари, тарих тажрибалари ва ўз олдларига қўйган мақсадларини эътиборга олиб жамият идеосферасидаги ўзгаришлар орқали жамият, миллат тараққиётига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатишга ҳаракат қилганларининг …

Батафсил

ИБН ХАЛДУН ИНСОН ЖАМИЯТИНИНГ ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўрта асрнинг буюк олими, файласуфи ва мутафаккири Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Халдуннинг илмий қарашлари ҳамда мероси ҳозирда ҳам  ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ибн Халдун 1332 йилда Шимолий Африканинг Тунис шаҳрида туғилиб, ўз даврининг олимларидан Қуръон, ҳадис, ҳуқуқ, тилшунослик каби фанларни ўзлаштирган. Мутафаккир тарих, тасаввуф, мантиққа доир асарлар ва шеърлар ёзган. Аллома …

Батафсил

ИСЛОМДА КАФОАТ МАСАЛАСИ

Ислом ҳуқуқида никоҳнинг қўшимча шарти сифатида «кафоат» кўрсатилади. Кафоат – луғатда «тенг бўлиш», «баробар бўлиш» маъносида келади. Ислом ҳуқуқида эса никоҳланаётган томонларнинг, тўғрироғи эрнинг аёлга тенг ёки мос бўлишига айтилади. Никоҳда тенглик қуйидаги олти нарсада намоён бўлади: насл­-насаб, дин, озодлик, бойлик, ҳунар ва диндорлик. Фикримизча, бу шартлар нисбийдир. Шунингдек, у …

Батафсил

МОВАРОУННАҲР ҚУРЪОНШУНОСЛИК МАРКАЗЛАРИ

Ислом дини тарқалган ўлкаларда, бошқа илмлар қатори, тафсир марказлари ёки мактаблари ҳам ривожланган. Жумладан, Макка, Мадина, Ироқ, Шом тафсир мактаблари бу соҳада катта шуҳрат қозонган. Мовароуннаҳрда ҳам ўрта асрларда тафсир марказлари шаклланган. Уларнинг қаторида Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Тошкент, Насаф, Термиз, Марғилон, Қўқон каби шаҳарларида пайдо бўлган Қуръоншунослик мактабларини зикр этиш …

Батафсил

Имом Муслимнинг “Саҳиҳи Муслим” асарида келган ижтимоий ҳимояга оид ҳадислар

Жамият қатламлари орасида ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан кўпроқ эътибор бериш зарур ҳисобланган қисми алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади. Бундай ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш илмий тилда “ижтимоий ҳимоя” деб аталади. Ижтимоий ҳимоя тушунчаси миллий ва диний қадриятларимиз, хусусан ислом ҳуқуқида ҳам ўзига хос ўринга эга. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Ислом …

Батафсил

VIII/XIV- XII/XVIII АСРЛАРДА «АЛ-КУТУБ АС-СИТТА» ТЎПЛАМИНИНГ ЖАМЛАНИШИ

Ислом динида Қуръони каримдан кейин турувчи иккинчи ишончли манба бу — ҳадиси шарифлар ҳисобланади. Ҳадислар ҳижрий учинчи асрда алоҳида илм сифатида шаклланди ҳамда айнан ушбу асрда ҳадис соҳасига оид ишончли китоблар ёзилди. Мана шундай ишончли китобларни жамлаган тўпламлардан бири «ал-Кутуб ас-ситта» эди. VIII/XIV аср бошларида, «Сунани Ибн Можжа»ни ўз ичига …

Батафсил