Home / МАҚОЛАЛАР (page 99)

МАҚОЛАЛАР

ЎЗБЕКИСТОНДА ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ТУРИЗМ СОҲАСИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТАДБИРЛАРИ

Ўзбекистонда 2016 йилдан эътиборан барча соҳалар қатори туризм соҳасида ҳам кенг миқёсда ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, кўплаб мамлакатлар фуқароларига визасиз ёки енгиллаштирилган тартиб жорий қилинди. Мамлакат туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди ва салмоқли ютуқлар қўлга киритилди. Аммо, коронавирус пандемиясининг бошланиши мазкур соҳа фаолиятига ўзининг …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ҲАДИС ҚАБУЛ ҚИЛИШДАГИ ШАРТЛАРИ

Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини жамлаш ва китоб ҳолига келтириш ишлари, У кишининг замонларидан кейин халифа Умар ибн Абдулазиз даврида кенг кўламда амалга оширилди. Умар ибн Абдулазиз Муҳаммад ибн Шиҳоб Зуҳрий ва бошқа муҳаддислардан омма учун ҳадис китоби ёзишни сўради. Ибн Шиҳоб Зуҳрий содда қилиб бир муснад китоб …

Батафсил

МИЛЛИЙ НИГИЛИЗМ

МИЛЛИЙ НИГИЛИЗМ (миллий+нигили (юнон. nihili – ҳеч нима) – ўзи мансуб бўлган миллатнинг ютуқларини, тарихий ва миллий қадриятларини пасайтириб баҳолашга уринувчи, миллий манфаатларни англаб етмайдиган, ўз миллатининг шаъни ва ориятини ҳис қила олмай, миллий қадриятларни ерга урувчи кимсаларнинг ахлоқий позицияси. М.Н. ахлоқий позицияси мустамлакачилик тузумда яшаб, мустамлакачиларнинг мустамлака мамлакат аҳолисига …

Батафсил

АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР РОЛИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ ТАРИХДАГИ АҲАМИЯТИНИ МОДЕЛЛАШ ВА ТИЗИМЛИ ТАҲЛИЛЛАШ

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг “Амир Темур ва Темурийларнинг роли ва фаолиятининг тарихдаги аҳамиятини моделлаш ва тизимли таҳлиллаш” деб номланган тизим, яъни ўрганиш объекти тўғрисидаги турли тарихий, ижтимоий, маданий, илмий, амалий ва бошқа аспектлар нуқтаий назарларда ўрганиш, тадқиқлаш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги маълумотлар кенг ва ҳар тарафлама ёритилмоқда. Ушбу ўрганиш …

Батафсил

ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙНИНГ ТАСАВВУФИЙ – ИРФОНИЙ ҚАРАШЛАРИДА ТАВБА МАСАЛАСИ

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар орасида буюк аждодларимиз илмий меросини ўрганиш ва ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясида беназир алломаларимизнинг пурмаъно ҳикматлари ва асарларидан самарали фойдаланиш ҳамда ўрганишни замоннинг ўзи тақозо этмоқда. Хусусан, Президентимиз Ш. Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким – …

Батафсил

Бизнинг бобомиз – дунё имоми!

Бу сарлавҳага ажабланманг, балки фахрланингки, чунки бунақа юксак унвон соҳиби фақат ва фақат бизнинг бобомиз Имом Бухорий рахматуллоҳи алайҳга берилган. Чунки муҳаддис олимларнинг хизматлари гўёки – игна билан қудуқ қазишга ўхшайди. Шунинг учун улар олган унвон мана шундай машаққатли меҳнатнинг самарасидир. Бобомизнинг бошқа унвонлари ҳам бор. Масалан: «Амирул мўминин фил …

Батафсил

ҚУРБОНЛИКНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Аллоҳ таолога бандани яқинлаштирувчи молиявий ибодатлардан бири қурбонликдир. Чунки Аллоҳнинг розилигини топиш учун қурбонлик бир восита бўлиб, Ислом динининг энг улуғ шиорларидан ва ибодатларидан бири ҳисобланади. Қурбонликнинг фазилатига сахийлар ва Аллоҳ таолога ихлосли бўлган бандалар эришади. Кимга қурбонлик вожиб бўлса, унинг зиммасига қурбонлик қилиш зарур бўлади. Аммо моли нисобга етмаса …

Батафсил

УЛУҒБЕК “ЗИЖ”ИНИНГ НОДИР ИККИ ҚЎЛЁЗМА НУСХАСИ

Ўзбек халқининг атоқли фарзанди, жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган аллома, давлат арбоби, астрономик олим Мирзо Улуғбекнинг илмий меросини ўрганиш ҳардоим долзарблиги билан аҳамиятлидир. Улуғбек илмий меросининг гул тожи бўлмиш “Зиж” асари “Зижи Улуғбек” ва “Зижи жадиди курагоний” номлари билан машҳурдир. “Зиж” ўз таркибига кўра VIII-IХ асрларда бошланган астрономик анъанани …

Батафсил

ТИЛНИ ТИЙИШ – ОФИЯТДИР

Нутқ – Аллоҳ таолонинг инсониятга берган энг улуғ неъматларидан биридир. Бошқа неъматлар қатори уни ҳам мақсадли, оқилона ва фойдали йўлда ишлатиш талаб этилади. Чунки тилни, нутқни тўғри ишлатмаслик инсоннинг дунё-ю охиратига катта зарар етказади. Тилни сақлаш, уни бекорчи гаплардан тийиш одоб-ахлоқдан ва фазилатли хулқлардандир. Тилни сақлаш аввало фақат яхши гапларни …

Батафсил

Ислом шиорлари ўйинчоқ эмас, уларни камситишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ

Юксак тараққий этган ахборот технологиялари асрида яшаяпмиз. Тонгда уйғонишимиз билан “ақлли” телефонни қўлига олиб, ижтимоий тармоқларга кирамиз. Бу – дунёдаги аксарият одамнинг одати. Шу тариқа ҳар ким истаса-истамаса, ўзини ахборот майдони ичра кўради. Кимлардир бу майдонда – тарқатувчи, кимлардир – оддий иштирокчи, кимлардир – ўша ахборотларнинг қурбони, кимлардир эса – шунчаки …

Батафсил