Home / МАҚОЛАЛАР (page 58)

МАҚОЛАЛАР

ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИНИНГ МАЪНАВИЙ-РУҲИЙ АСОСИ

Бизга маълумки, цивилизация тарихнинг, жамиятнинг сифатий ўзига хослигини, у ёки бу мамлакат доирасида амал қиладиган, ишлаб чиқариш кучлари, инсон фаолияти, маданияти томонидан умумий ижтимоий қонуниятларнинг спецификасини ифодалайди. Цивилизация мураккаб мазмунга эга бўлган ижтимоий-фалсафий тушунча. Бу тушунчани шотланд файласуфи А.Фергюссон (1723-1816) умумжаҳон тараққиётнинг маълум бир босқичини ифодалаш учун ишлатган бўлса, фрацуз …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙ АСАРЛАРИДА ҚУРЪОН ТАФСИРИ

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий (194/810-256/870) ислом оламида “Муҳаддислар имоми”, “Ҳадис илмининг султони” каби бир қатор шарафли номлар билан машҳур бўлган. Унинг 20 га яқин асари санаб ўтилган. У нафақат ҳадис, балки тафсир соҳасида ҳам шуҳрат қозонган. У машҳур «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ»дан олдин «Тафсирул кабир» («Катта тафсир») китобини ёзган, лекин …

Батафсил

НОННИ ИСРОФ ҚИЛМАНГ УНИНГ ҲАМ УВОЛИ БОР

Коронавирус офати жаҳон иқтисодиётига катта зарба бериб, миллиардлаб зарар келтирди. Айниқса, дунёнинг озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таъсир ўтказди. Натижада жаҳон бозорларида шафқатсиз рақобат, “савдо урушлари”, қарама-қаршиликлар кучайиб бормоқда. Халқаро экспертлар фикрига кўра, пан­демия оқибатида очарчиликдан қийналаётган аҳоли сони икки баробар ошиб, 1 мил­лиард 600 миллионга етди. Бир қатор мамлакатларда, хусусан, Сурия, …

Батафсил

СОХТА САЛАФИЙ БИЛАН БАҲС

Ҳозирда сохта салафийлар калом илмини мутлақо қоралаб, аҳли сунна имоми бўлмиш Имом Мотуридий (р.а)ни «каломчи» «мутакаллим» лақаблари билан масхара қилишмоқда. Аслида ўзлари кўп суянадиган Ибн Таймиянинг китобларида ҳам калом ва мантиқ илми қоидаларидан кўп фойдаланилганини кузатиш мумкин. Албатта ҳар икки олим ҳам калом илми орқали ботил фирқаларга раддия бериш учун …

Батафсил

ТАБРИЗДАГИ ХОРАЗМЛИК КОТИБЛАР СУЛОЛАСИ (Туркия диёнат вақфи “Ислом энциклопедия”сидаги маълумотлар асосида)

Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин” достонида Шероз ва Табриз шаҳарларини бежиз алоҳида таъкидлаб кўрсатмаган кўринади. Чунки, Эроннинг бу икки қадимий шаҳрида азалдан туркийзабон адабиёт тараққий этган, жумладан, бу шаҳарларда Навоий асарлари ҳам қайта кўчирилган. Бунда, албатта, котиблар, хаттотларнинг хизмати катта бўлган[1]. XV аср охирларида бу ерда фаолият кўрсатган энг моҳир …

Батафсил

ХОЖАГОН-НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ, ЁЙИЛИШИ ВА ХОРИЖИЙ ЎЛКАЛАРГА ТАРҚАЛИШИ

Хожагон-нақшбандия тариқати узоқ тарихга эга бўлган Марказий Осиё тасаввуф мактаби анъаналари давомчиси сифатида маҳаллий илдизларга эга бўлиб, жумладан, Ҳаким Термизий (205/820 – 320/932), Абу Бакр Калободий (305/917 – 385/995), Мустамлий Бухорий (ваф. 434/1043) каби сўфийлар ва тасаввуф назариётчилари ғояларидан таъсир олган. Шундай бўлса-да, хожагон-нақшбандия тариқатининг бевосита муайян ташкилот сифатида вужудга …

Батафсил

ИСЛОМ ДИНИНИНГ КОРЕЯДА ТАРҚАЛИШИГА ДОИР ТАРИХИЙ ВА ИЖТИМОИЙ АСОСЛАР

Корея давлатчилик тарихи ўзига хос хусусият ва минтақа маданияти умумий манзарасига ҳал қилувчи таъсир кўрсатган жиҳатларга эга. Корейс манбаларида Корея яримороли ва мусулмон дунёси ўртасидаги алоқалар XI асрдан, араб манбаларида эса мусулмонларнинг ушбу яриморол билан муносабатлари Бирлашган Силла (661-935 йй.) подшолиги давридан бошлангани қайд этилган. Савдо мақсадида Хитойга келган корейс …

Батафсил

ТУРКИСТОН МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИНИНГ АЯНЧЛИ ҚИСМАТИ

Она Ватанга муҳаббат, эл-юртга беминнат хизмат қилиб, озод, эркин ва фаровон жамият барпо этиш тараққийпарварларнинг энг улуғ орзуси бўлган. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Мунаввар Қори Абдурашидхонов, Абдурауф Фитрат, Алихонтўра Соғуний, Абдулла Қодирий, Исмоил Обидов, Убайдулла Хўжаев, Аҳмаджон Бектемиров, Полвонниёз Ҳожи Юсупов, Тавалло, Чўлпон каби жадид намояндаларнинг илм-маърифат ёйиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари, …

Батафсил

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИ ГАРОВИ

Маълумки, бугунги кунда дунёда 1600 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари яшайди. Харитада эса 200 дан ортиқ давлатни кўрамиз. Демак, давлатларга кўп миллатлилик хосдир. Мазкур миллатлар вакиллари турли эътиқод, хусусан, диний эътиқодга амал қилади. Бу 130 дан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қиладиган Ўзбекистон учун ҳам хосдир. Аҳолининг 90 фоиздан ортиғи …

Батафсил

БЕМОРЛИК – ҲАМ НЕЪМАТ, ҲАМ…

Ислом динида касални зиёрат қилиш энг улуғ савобли амаллардан бири ҳисобланади. Барча эзгу амаллар каби бу ишни ҳам астойдил, ихлос билан адо этиш лозим. Киши бемор бўлганда савобли ва хайрли ишларни қила олмай қолса, бемор пайтида ҳам шу ишларининг савоби ёзилаверади. Муборак динимизда беморнинг ҳар бир ҳолати ибодат қилган қаторида …

Батафсил